1 ноябрдан темир йўл чипталарига 30 фоизгача чегирма жорий этилади

14:01 30 Октябр 2019 Жамият
331 0

Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 20 фоиздан 30 фоизгача (чипталарни сотиб олиш муддатларига қараб) ички йўналишидаги поездлари учун тариф нархига чегирмалар ўрнатилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ахборот-таҳлил медиа маркази хабар берди.

Хусусан, 060/059, 062/061-сонли “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:

- поезд жўнаб кетишидан 2 – 5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20%;

- поезд жўнаб кетишидан 6 – 45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30%.

007/008-сонли “Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент” йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:

- поезд жўнаб кетишидан 2 – 5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20%;

- поезд жўнаб кетишидан 6 – 45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30%.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019