1 млн фоизлик инфляция прогноз қилинмоқда

11:51 26 Июль 2018 Дунё
640 0
Иллюстратив фото

Венесуэла президенти Николас Мадуро 20 августдан мамлакат миллий валютаси боливар деноминация қилиниши ва Petro криптовалютасига боғланишини маълум қилди. Бу ҳақида “Ъ” манбаси хабар берди.

“Пул-крелит сиёсатини ислоҳ қилиш 20 августдан бошланади. Янги валюта, суверен боливар чиқарилади ва муомалага киритилади, у Petroга боғлаб қўйилади”, - деди Мадуро давлат телевидениесида жонли эфирда қилган чиқиши чоғида.

Янгиланган банкноталардан бешта ноль олиб ташланади. Ушбу давлат раҳбарининг айтишича, миллий валютани криптовалютага боғлаш мамлакатда молиявий вазиятни тубдан ўзгартириш имконини беради.

Бундан олдин Халқаро валюта фонди Венесуэлада инфляция йил охирига келиб 1 000 000 фоиз бўлишини прогноз қилганди.

Айни пайтда Венесуэлада давом этаётган иқтисодий инқироз гиперинфляция ва бирламчи эҳтиёж маҳсулотлари танқислигига сабаб бўлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Николас Мадуро шу йил май ойида президентлик лавозимига иккинчи бор сайланган эди.

Маълумот учун, Petro – Венесуэла миллий криптовалютаси бўлиб, 20 февралдан пайдо бўлди. 1 petro қиймати Венесуэла нефтининг 1 баррели нархи билан тенг. Валюта қадри табиий ресурслар, хусусан, олтин, нефть ва олмос билан ҳам таъминланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар