1 февралдан Тошкентда чиқиндиларни ташиш учун тўлов миқдори оширилади

11:00 18 Январь 2019 Жамият
753 0

Архив фото

2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб, Тошкентда қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш таърифи оширилади. Бу ҳақда “Махсустранс” Давлат ишлаб чиқариш бошқармаси маълум қилди.

Унга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш – жисмоний шахслардан: бир киши учун бир ойга - 4500 сўм этиб белгиланди. Ҳозирги кунда бир киши учун ойлик тўлов 3900 сўмни ташкил қилганди.

Бундан ташқари, қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш:

  • бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун – 53989,56 сўм
  • хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун – 53986,56 сўм

Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:

  • бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига – 20174,12 сўм
  • хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига – 20174,12 сўм этиб белгиланди.

НД-310 русумли автомобилларда чириндиларни қайта юклаш станцияларидан

( Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧКЮШ ) “Оҳангарон” чиқинди хонасигача олиб бориш 1-тоннаси учун – 15015,8 сўм.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019