1 августдан “Тульпар-Тальго” поезди чипталарига чегирмалар жорий қилинади

11:29 23 Июль 2019 Иқтисодиёт
468 0

“Ўзбекистон темир йўллари”АЖга қарашли “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ ва “Казакстан темир жўли” МК АЖга қарашли “Пассажирские перевозки” АЖ раҳбарияти томонидан ўтказилган музокарада дастлаб чипта баҳосини пасайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Шунга кўра, 2019 йилнинг 1 августидан “Казакстан темир жўли” МК АЖ томонидан юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тульпар-Тальго” поездининг белгиланган тариф баҳосига қўшимча чегирмалар берилишига қарор қилинди. Яъни поезд жўнашидан беш сутка олдин чипта харид қилинса, “СВ” ҳамда “Купе” вагонларига 25 фоиз, ўтирадиган ўриндиқли вагонларга 15 фоиз, қўшимча йиғимларга 53 фоиз чегирма берилади.

Таҳлиллар натижаларидан сўнг, яқин кунларда мазкур поезднинг чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?