1 апрелдан Тошкентдаги эскирган лифтларни янгилаш бошланади

20:17 14 Март 2019 Жамият
372 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.​

Аҳоли турмушини яхшилаш, уларга янада қулайликлар яратиш давлат сиёсати даражасидадир. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтдаги тураржой объектларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Хусусан, жорий йилда кўп қаватли уй-жойларга замонавий лифтларни ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан кўп қаватли уй-жой фондига лифт ускуналарини тармоқ жадвали асосида белгиланган муддатларда етказиб бериш, мазкур ишларни молиялаштириш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 23 884,4 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар Тошкент шаҳридаги 132 та эскирган лифтлар “Ташаффус” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган янги замонавий лифтларга алмаштирилади.

Мазкур ишларни амалга ошириш 1 апрель кунидан бошланиши кўзда тутилган. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019