1 700 000 фоизлик инфляция

14:23 10 Январь 2019 Дунё
808 0

Венесуэлада ўтган йил якунлари бўйича инфляция 1 700 000 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат парламенти молия ва иқтисодий ривожлантириш бўйича комиссияси раҳбари Рафаэль Гусман твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Декабрь ойида инфляция 141,75 фоиз ўсган. Гусман Венесуэла бундай “кўрсаткич” билан дунё тарихида энг юқори инфляция кузатилган учта давлатдан бирига айланганини қайд этиб ўтди.

Унинг фикрича, бундай рақамлар “ҳокимиятни зўрлик билан тортиб олган ва инқироздан чиқиш учун ҳеч қандай ечим таклиф этмаётган” инсонлар дастидан келиб чиққан.

2018 йилда Халқаро валюта фонди Венесуэла давлатини, агар ҳукумат ўз молиявий сиёсатини ўзгартирмаса, инфляция йил охирги бориб 1 000 000фоизга кўтарилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Ушбу мамлакат расмийлари инқироз мавжудлигини тан олишса-да, бу ички ва ташқи душманлар билан “иқтисодий уруш” оқибати эканлигини айтиб келишади. Давлат идоралари вазият ёмонлашгандан бери статистик маълумотларни чоп этмай келяпти.

Бундан олдин молия соҳаси мутахассиси, доцент Ной Смит Венесуэладаги иқтисодий таназзулнинг асосий сабаблари саноатни национализация қилиш, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва ҳокимиятдаги лаёқатсиз бошқарувчилар эканлигини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019