Грузиянинг энг машҳур банкларидан бири Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

15:23 08 Январь 2019 Иқтисодиёт
703 0

Грузиянинг машҳур ва муваффақиятли банкларидан бири TBC Bank Ўзбекистон банк бозорига киришни режалаштирмоқда.

Банкнинг молиявий директори Георгий Шагидзенинг маълум қилишича Ўзбекистонда ҳозирда кечаётган ислоҳотлар Грузия босиб ўтган ўзгаришларни ёдга солади. “Биз бу йўлни босиб ўтиб, кучли билим ва имкониятларни қўлга киритганмиз. Уларни Ўзбекистон бозорига олиб киришимиз мумкин. Биз Ўзбекистон банк тизими учун ўзига хос катализатор вазифасини бажаришимиз мумкин”, деди у.

ТВС Ўзбекистон бозорига ўтган йил ёзида мобиль хизмат сифатида ишга туширилган ҳамда филиалга эга бўлмаган Space рақамли необанки билан киришни мўлжалламоқда.

Space, аслида, ўз мижозларига кенг кўлам чакана банк хизматлари, жумладан, кредитлаш, омонат маҳсулотлари ҳамда тўлов карталарини тақдим қилади. Лекин Spaceʼнинг ўзбек версияси “кейинги авлод” филиаллари шаклида жисмоний иш юритишни ҳам кўзда тутади.

Георгий Шагидзенинг айтишича, банк Ўзбекистонда шу йилнинг аввалида ишга тушиши кутиляпти. Банк Ўзбекистоннинг мураккаб корпоратив секторидан узоқроқ юради, асосан чакана мижозлар, шунингдек, микро, кичик ва ўрта бизнес билан ишлашга асосий урғуни қаратади.

Таъкидлаш лозимки, Банкнинг Лондон фонд биржасида амалга оширган IPOси шарқий Европа банклари орасида ҳалигача энг муваффақиятлиси ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019