Ўзбекистонда 5G тармоғи қачон ишга туширилиши маълум қилинди

16:45 30 Октябр 2018 Иқтисодиёт
212 0
Иллюстратив фото

Мобиль алоқа операторлари 2025 йилга бориб Ўзбекистонда тижорат 5G тармоғини ишга туширади.

Бу ҳақда GSMA халқаро ассоциацияси ҳисоботида айтиб ўтилди. Ҳисоботга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи мобиль алоқа билан қамраб олинган.

Жорий йилнинг июнь ойида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистонда халқаро интернет-каналларга уланиш тезлиги 140,034 Гбит/с.ни ташкил этаётгани ва бу кўрсаткич 2018 йил бошига нисбатан бир ярим баробар тезлашганини маълум қилган эди.

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда 690 км. оптик толали алоқа линиялари тортилган. 1004 та янги базавий станциялар ўрнатилган. Уларнинг 483 таси 3 G ва 4G LTE тармоғини қўллаб қувватлайди. Айни пайтда мамлакатимиздаги оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 24,5 минг км.га етиб, базавий станцияларнинг умумий сони эса 20,994 мингтани ташкил этмоқда.

GSMA ҳисоботида келтирилишича, 5G Россияда 2020 йилда ишга туширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар