Ўзбекистонга келаётган америкалик туристлар сони сезиларли даражада ортган

18:19 24 Октябр 2018 Жамият
1101 0

Ўзбекистонга ташриф буюрган америкалик туристлар сони жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48 фоиз ўсди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг январь-август ойларида АҚШ, Канада ва Америка минтақасининг бошқа давлатларидан келган сайёҳлар сони 9,9 минг нафарга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига (6,6 минг нафар) нисбатан 48 фоиз кўпдир.

15 июлдан 30 августгача бўлган давр ичида E-visa тизими орқали электрон виза берилган фуқаролар сони бўйича АҚШ Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Америка туристик агентликлари уюшмаси(ASTA) ўртасида Ўзбекистон сайёҳлик брендини АҚШда оммалаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш назарда тутилган меморандум ҳам имзоланган.

Ўз навбатида юртимизга ташриф буюрган италиялик сайёҳлар сони ҳам 47 фоиз ўсиб, 9,3 минг кишига етган(2017 йилнинг шу даврида 6,3 минг киши эди).

Январь-август ойларида дипломатик миссиянинг консуллик округи давлатларидан (Туркия, Албания, Ироқ, ЖАР, Болгария, Руминия, Кипр) Ўзбекистонга келган туристлар сони 92 фоиз ортиб, 47,2 минг кишини ташкил этган. Ваҳоланки, ўтган йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 24,6 минг нафар эди.

Қолаверса, ҳисобот даврида диёримизга ташриф буюрган польшалик сайёҳлар 57 фоиз ўсиб, 1,9 минг кишига (2017 йилнинг шу даврида 1,2 минг киши) етган.

Шу йил 15 июлидан электрон виза тизимининг ишга туширилиши билан Польша шу бўйича виза олган туристлар сони бўйича саккизинчи ўринга кўтарилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019