Элнур Абдураимов иккинчи жангида ҳам рақибини нокаутга учратди

10:39 19 Октябр 2018 Спорт
789 0

19 октябрь тонгида профессионал бокснинг супер ярим енгил вазн (- 58,96 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Калифорния штати Индио шаҳридаги “Fantasy Springs Casino” аренаси мезбонлик қилган баҳсда ўзбекистонлик боксчига америкалик чарм қўлқоп устаси Жованни Гонсалес рақиблик қилди.

Гонсалесга қарши жангни катта устунлик билан бошлаган Абдураимов иккинчи раундга келиб рақибини нокаутга учратди. Бу Элнурнинг иккинчи жангдаги иккинчи нокаутли ғалабаси бўлди.

Маълумот учун, Гонсалес проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган, 2 та жангда мағлубиятга учраганди. Элнур эса сентябрь ойи охирида проф рингдаги дебютини америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратиш орқали нишонлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Элнур америкалик бошқа бир боксчи Хосе Салинасга қарши рингга кўтарилиши хабар берилган, лекин жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019