«Юксак марраларга эришишда тўрт йиллик натижалар» номли рисола чоп этилди
Бугунги кунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатиб, эришилаётган натижаларни халқимиз билан бирга жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда.
Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегияси бугунги глобаллашув шароитида ер юзида туб ўзгаришлар кечаётган мураккаб бир вазиятда, Ўзбекистон учун сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг энг муҳим беш устувор йўналишини амалга оширишнинг яқин истиқболга мўлжалланган муҳим миллий стратегик ҳужжатидир.
«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, мазкур ҳужжат асосида қабул қилиниб келинган ҳар йилги Давлат дастурларининг қандай амалга оширилаётгани ва ижроси қай тарзда таъминланаётгани ҳақида бир қатор инфографик рисолалар ва бошқа тарғибот материаллари тайёрланиб, миллий ва халқаро жамоатчиликка тақдим этиб келинмоқда.
Мазкур тўпламда ҳам Ҳаракатлар стратегияси доирасида 4 йил давомида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кузатилган муҳим ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни рақамлардаги қиёсий таҳлили ёритиб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг