Алишер Усмонов Ўзбекистондаги лойиҳалари, режалари ҳақида гапириб берди

11:58 02 Октябр 2018 Жамият
2629 0
Фото: Getty images

Тадбиркор Алишер Усмонов «Россия 1» телеканал эфирида Ўзбекистондаги лойиҳалари режаси ҳақида гапириб берди.

Алишер Усмонов “Пахтакор"га 20 миллион доллар миқдорида сармоя киритди ва ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида эканлигини билдирди:

«Мен фақатгина бизнес соҳасида ёрдам бераман. Менинг тасарруфимдаги, яъни мен акциядори ҳисобланган компаниялар кооперацияларда ҳар томонлама кўмаклашиши аниқ. Ўзбекистон металлургия комбинати билан буни шундай тарзда амалга оширамиз. Биз учун бу — бозор, сотиш жойидир, комбинат учун эса -рақобатбардош сифатга эга металл яратиш ва ундан қайта фойдаланиш имконини ҳам берувчи ажойиб сифатли хомашё», — деб таъкидлаб ўтди Усмонов.

Шунингдек, тадбиркор «Металлоинвест» аллақачон ўз маҳсулотларини заводга етказиб бераётганини қайд қилиб ўтди:

«Биз иссиқ брикетли темир етказиб берамиз», — деди бизнесмен.

Усмонов таъкидлашича, йилига етарлича катта ҳажмда, яъни 100 миллион долларгача бўлган суммада хомашё етказиб берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019