Марказий Осиё учун ягона виза жорий этилиши муҳокама қилинмоқда


Яқин истиқболда Марказий Осиё давлатлари учун ягона виза жорий этилиши устида иш олиб бориляпти. Ҳозирча бу ташаббус Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари ўртасида муҳокама қилинган бўлсада, яқин қўшнилар Тожикистон, Қирғизистон ҳам бунга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2018 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти ва келгусидаги устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Ташкилотчилар бу ташаббусни юртимизга келаётган сайёҳлик оқимини янада кучайтиришга хизмат қилишини таъкидладилар. “Silk road visa” хорижлик меҳмонларга қадимий Буюк ипак йўлида жойлашган дурдона шаҳарлар тарихи билан яқиндан танишиш ва бугунги кунидан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Шунингдек, тадбирда қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилгани эслаб ўтилди.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: