Ишсизларга тўланиши лозим бўлган 216,2 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинди

19:41 01 Август 2020 Жамият
440 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари томонидан марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 204 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб этилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали жами 216,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан марказ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?