Тошкент вилояти “Standart and Poorʼs”нинг юқори рейтинг баҳосини қўлга киритди

17:05 16 Май 2019 Жамият
410 0

“Standart and Poorʼs” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Тошкент вилоятига узоқ муддатли кредит салоҳиятини белгиловчи “BB-” рейтинги берилди, прогноз “Барқарор”.

Бундай юксак баҳо нафақат Ўзбекистон Республикаси, балки Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб пойтахт вилояти қўлга киритгани алоҳида эътиборга моликдир.

Пойтахт вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, унинг кредит салоҳиятини белгилашга қарор қилинди. Ташкилий ишларда “Газпромбанк” (Россия Федерацияси) акциядорлик компанияси мутахассисларининг маслаҳатлари қўл келди. Натижада “Standart and Poorʼs” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Тошкент вилоятининг узоқ муддатли кредит салоҳияти ижобий баҳоланиб, жорий йилнинг 15 май куни эълон қилинди.
Мутахассисларнинг айтишича, бу дунё бозорида кузатилаётган ўзгарувчан конъюнктурани инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда ҳар бир ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини белгилаш, етакчи тармоқ ва соҳаларни жадал ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг муносиб эътирофи ҳамдир. Бинобарин, вилоятда кейинги пайтда асосий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўсиш тенденцияси сақланиб турибди. Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2018 йилда 6,4 фоиз ўсди. Бу кўрсаткич 2019 йилда 6,7 фоиз, 2020-2021 йилларда эса 7,3 фоизга етиши кутилмоқда.

Агентлик таҳлилчилари томонидан тақдим этилган хулосада ҳам вилоятнинг рейтинг кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикасининг рейтинг кўрсаткичларига мувофиқлиги, мавжуд молиявий барқарорлик, ҳудуд бюджети профицит билан ижро этилиши ҳамда иқтисодий-ижтимоий ва ликвидлик кўрсаткичлари келгуси уч йилликда юқорилигича қолиши алоҳида қайд этилган.

Анжуман якунида қўлга киритилган юқори рейтинг баҳоси инвесторларнинг вилоят иқтисодиётига қизиқишини ошириб, сармоялар оқимини кўпайтириш, инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019