Ўзбекистон визасини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

11:19 12 Февраль 2019 Жамият
863 0

Туркманистон республикаси фуқароси М.К. фуқаро З..Ж.ни алдаб, ишончига кириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, унинг Туркманистонда яшовчи холаси Н.Ж.га Ўзбекистон Республикаси визасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда Бош прокуратура "Халқ сўзи"га маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ва ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда,  Бухоро шаҳар “Намозгоҳ” кўчасида жойлашган “Мирхан” кафеси олдида кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ долларини олган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Туркманистон Республикаси фуқаросиМ.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019