Қандай қилиб муддатидан олдин пенсияга чиқиш мумкин? Вазир Давлетов жавоб берди

11:50 29 Январь 2019 Жамият
1799 0

Иллюстратив фото

"Халқ билан юзма-юз" лойиҳасининг бу галги меҳмони Адлия вазири Русланбек Давлетов бўлди. Вазирга берилган саволлар ичида энг кўпи пенсия борасида бўлди. Қуйида айнан шу мавзуга оид савол жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: Оила аъзоларимдан бирининг ёши 50 да, аёл киши. Унинг умумий стажи 33 йил. 1 йил қишлоқдаги сил касалликларига қарши кураш бўлимида, 16 йил ногиронлар уйида, 6 йил болалар уйида ишлаган. 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан тасдиқланган рўйхатда шу соҳада ишлаган аёллар 5 йил олдин пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган. Лекин пенсия жамғармаси бунга рад жавобини берди. Шу ҳолатда имтиёзли пенсияга чиқиш мумкинми?
Жавоҳир ЖЎРАМИРЗАЕВ.

Жавоб: Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2337, 2012 йил 12 март) мавжуд. 

Унга кўра, ногиронлиги бор болалар учун ихтисослаштирилган таълим бериш муассасалари, Меҳрибонлик уйларида 25 йил ишлаган врачлар, ўқитувчилар имтиёзли шартларда (5 йил олдин) ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланади. Албатта, қандай ­лавозимда ишлагани ҳам муҳим.  Бу ҳолатни алоҳида ўрганиб кўриш лозим.

Савол: Аёллар 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлса, пенсия ёшига етишидан қатъи назар, пенсияга чиқади, деб эшитган эдим. Лекин онам туман пенсия идорасига бориб сўрасалар, бунақа нарса йўқ, дебди. Саволим шуки, 20 йил стажга эга аёллар пенсияга чиқа оладими? 
Баҳодир АЛМАТОВ.

Жавоб: Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Яъни пенсияга чиқиш учун ҳам ёш, ҳам иш стажи тўғри келиши керак. 

Шунингдек, ёш тўғри келиб, иш стажи етарли бўлмаган ҳолларда бор иш стажига мутаносиб равишда пенсия тайинланиши мумкин. Умуман, иш стажи мавжуд бўлмаган шахсларга эса белгиланган тартибда ижтимоий нафақалар тайинланади. Саволга келадиган бўлсак, ҳали пенсия ёшига етмаган шахс иш стажи қанча бўлишидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга эмас.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019