Уч вазн тоифасида олти нафар курашчимиз ярим финалга етиб келди

16:39 28 Avgust 2018 Sport
132 0

Бугун Осиё ўйинлари доирасида илк марта ўзимизнинг миллий кураш спорт тури бўйича полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқди. Эътиборлиси, учта вазн тоифасида ярим финалга икки нафардан вакилимиз етиб келди. Агар улар ушбу босқичда рақибларидан устун келишса, финалда икки нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медаль учун беллашади.

Ярим финал жуфтликлари билан танишинг:

-66кг: Руслан Бўриев – Хаоченг Чанг (Хитой Тайпейи)

-66кг: Маъруф Ғайбуллоев – Ганбарали Ганбари (Эрон)

+90кг: Муҳсин Ҳисомиддинов – Мансур Сарвари (Афғонистон)

+90кг: Нурбек Тўраев – Жафар Паҳлавонижагҳар (Эрон)

-52кг: Гулнор Сулаймонова – Малапрабҳа Ядҳав (Ҳиндистон)

-52кг: Ойсулув Абдумажидова – Пински Балҳара (Ҳиндистон)


Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?