Осиё ўйинларида иштирок этадиган бокс терма жамоаси таркиби ўзгарди

14:58 23 Iyul 2018 Sport
292 0
Foto: MOQ

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчиларнинг якуни рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар берди.

Унда олдинроқ берилган таркибдан битта ўзгариш бўлганини кўришимиз мумкин. -69кг вазн тоифасида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши лозим бўлган Маҳмуд Ғоипов ўрнига бу сафар таркибда Бобо-Усмон Батуров ўрин олган.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги мусобақаларда олимпия ўйинлари иштирокчиси Ёдгорой Мирзаеванинг ҳам рингга тушиши маълум бўлди.

Эркаклар:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов

-52кг: Жасурбек Латипов

-56кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-60кг: Шунқор Абдурасулов

-64кг: Иқболжон Холдоров

-69кг: Бобо-Усмон Батуров

-75кг: Исроил Мадримов

Аёллар:

-57кг: Ёдгорой Мирзаева

Жамоа раҳбари: Шерзод Тошматов

Бош мураббий: Марат Қурбонов

Мураббий: Тўлқин Қиличев

Мураббий: Раҳматжон Рўзиоҳунов

Шифокор: Комилжон Расулов

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё ўйинларида вазнлар сони қисқартирилган бўлиб, эркаклар ўртасида фақатгина 7та вазнда спортчилар рингга чиқишади.


Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?