Kolumbiya universitetining oʻzbekistonlik professori: “Maqsadga tanish-bilish orqali emas, kitob orqali erishish kerak”

14:11 10 Mart 2020 Jamiyat
115 0

“Халқ сўзи” газетаси таҳриряти 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Президентимиз томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган Азиза Шоназарованинг мувафаққият сирлари борасидаги фикрларини ёзиб олди. Тез орада ушбу эксклюзив интервьюни “Халқ сўзи” газетасида ўқишингиз мумкин. 

Маълумот учун: Азиза Шоназарова Замахшарий ҳамда Иқтидорли талабалар стипендияси совриндори, Индиана университетининг икки йўналиши бўйича PhD докторлик диссетациясини ҳимоя қилган. 2011 йил АҚШнинг Индиана-Блумингтон университети магистратурасини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Сўфизм, гендер тарихи ва аёлларнинг Марказий Осиё тарихида тутган ўрни бўйича бир неча йиллардан буён изланиш олиб бормоқда. Шунингдек, қаҳрамонимиз АҚШда жойлашган Питтсбург университетининг Исломда гендер ва аёллар масаласи бўйича постдокторантура изланувчиси ҳамдир. 

А.Шоназарова 32 ёшида АҚШдаги Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорликка етакловчи лавозимга қабул қилинган илк ўзбек олимидир.


Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?