Келгуси йилдан болалар мактабга Давлат хизматлари агентлиги орқали қабул қилинади

12:36 20 Sentyabr 2018 Jamiyat
903 0
Foto: Hasan Paydoyev / "Xalq so'zi"

2019/20 йилги ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган мактабларга қабул қилиш Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлигининг ягона дарча маркази орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги “Халқ сўзи Online“га маълум қилди.

Вазирликнинг қайд қилинишича, бу ҳолат талаб юқори бўлган мактабларда болаларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда коррупция белгиларини йўқотиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Бу орқали ноқонуний ҳаракатларни амалга ошираётган раҳбарлар ва уларнинг воситачиларининг шахсий манфаатлари йўлидаги ҳаракатларига чек қўйилиш кўзда тутилган.


Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?