​Брокколининг яна бир шифобахш хусусияти аниқланди

09:46 13 Fevral 2019 Lifestyle
355 0

Illyustrativ foto

Ушбу сабзавот юракка ижобий таъсир кўрсатар экан.

АҚШнинг Пенсильвания штати университети олимлари соғлом овқатланиш рациони организм функцияларига тўғридан-тўғри таъсир этишини яна бир бор исботлашди. Масалан, бир кунда брокколининг бир дона тўпгули юракни соғломлаштиради деган хулосага келишди мутахассислар.

Уларнинг фикрича, брокколини мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томири тизимини яхшилайди.

Ҳайвонларда олиб борилган тажриба брокколининг иммун тизимига таъсир этиш хусусиятини аниқлаб берди. Шундай қилиб мазкур карам тури инсонни сурункали шамоллаш, юрак-қон томир тизими функциясидаги нуқсонлар ва миокарддан ҳимоялайди деган тўхтамга келинди.

Гап шундаки, сичқонларга берилган рационнинг 15 фоизини брокколи ташкил этди. Шу усулда озиқланиш натижасида ошқозон-ичак трактининг бактерия таркиби яхшиланган. Чунки брокколи истеъмолидан сўнг ичакда ариль углеводороди моддаси фаоллашуви кузатилган. Ушбу модда эса шамоллаш, артрит каби касалликлар ривожланишига тўсиқ бўлиш функциясини кучайтиради. Натижада юрак фаолияти ҳам яхшиланади.

Олимлар бундан олдин брокколи истеъмоли организмни саратонда самарали ҳимоя қилишини аниқлашганди. Жумладан, ушбу сабзавот кўкрак саратонига қарши профилактика воситаси дея эътироф этилган.


Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?