Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 05 Март 2015
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 05 Март 2015

Женевадаги БМТ Миллатлар саройида (Швейцария) шу йил 29 март куни мамлакатимизда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда дипломатия корпуси ва халқаро ташкилотлар, Швейцариянинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлил доиралари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Маълумки, ҳар йили минглаб ўғил-қиз юртимиздаги олий ўқув юртларини муваффақиятли тамомлаб, ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот ва муассасаларга йўлланма оладилар. Бунда жойларда ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ
Четверг, 05 Март 2015 14:59

Аёллари эъзозланган юрт

Ватанга, оилага, ҳаётга ва келажакка эҳтиром — аёлга, онага эҳтиромдан бошланади. Аёлини асраган эл қудратли, онасини эъзозлаган фарзанднинг толеи баланд бўлади. Зеро, дунёдаги жамики буюк зотлар, жаҳонгирлар оқила ва доно оналар, гўзал табиатли аёллар бағрида ўсиб-улғайишган. Шу боис ҳам аёлни азалдан муқаддас билиб, унга ҳурмат-иззат кўрсатилган. Аёл шаънига қанчадан-қанча қасидалар, шеъру достонлар битилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида” 2014 йил 26 декабрда қабул қилинган қарорга мувофиқ, жойларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларни тантанали кутиб олиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Март ойидан “Навоий” халқаро аэропортидан Миллий авиакомпаниямизнинг “Боинг-767-300 ВСF” русумидаги иккита юк самолёти мунтазам парвозларни бошлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ғузор туманидаги “Tezda-kor invest” масъулияти чекланган жамиятида ишга туширилган тош саралаш ва майдалаш технологик линияси барча жараённи автоматик тарзда бошқариши ҳамда энергия тежамкорлиги билан ажралиб туради.
— Булар хорижнинг энг илғор ускуналари бўлиб, 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармоя эвазига олиб келинди, — дейди корхона раҳбари Равшан Қурбонов. — Янги технологиянинг аввалгиларидан яна бир фарқли жиҳати, ишлаб чиқариш қуввати бир неча баробар юқорилигидадир. Шунингдек, ҳудудимизда етарли хом ашё захираси мавжудлиги барқарор фаолият юритишимизни таъминламоқда. Модернизациялаш тадбирлари туфайли 12 та қўшимча иш ўрни яратилди.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Женевадаги БМТ Миллатлар саройида (Швейцария) шу йил 29 март куни мамлакатимизда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда дипломатия корпуси ва халқаро ташкилотлар, Швейцариянинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлил доиралари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Зарафшон шаҳридаги “Тен-Тен” масъулияти чекланган жамиятида маҳаллий муҳандислар томонидан кир ювиш воситалари ишлаб чиқарадиган янги технология яратилди.
Ушбу ускуналар турдошларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, уларда ишлаб чиқариш қуввати икки баробар юқори бўлиб, электр энергияни кам сарфлайди.
— Айни пайтда ойига 60 тоннагача кир ювиш кукуни ва 30 минг дона совун тайёрлаб, ички бозорга чиқараяпмиз, — дейди корхона раҳбари Санжар Кароматов. — Қувонарлиси, маҳсулотларимиз сифатлилиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Олот туманилик Феруз Ибодов коллежни тугатибоқ, ота-онасининг яқин кўмакчисига айланди. Тумандаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси ўз бизнес-режасини муваффақиятли амалга ошириб, иссиқхона барпо этди. Бунда унга банк томонидан ажратилган 30 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит қўл келди.
Айтиш керакки, жорий йилда вилоятдаги тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали улар бандлигини таъминлашга 16 миллиард сўм миқдорида кредит ажратиш мўлжалланган.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ