XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 19 Апрель 2017

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи мустақиллик йилларида -халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти билан тобора чирой очиб бормоқда.
Қайд этиш лозимки, 1991 йили Миллий боғ ҳудудида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг муаззам ҳайкали барпо этилиб, ўтган давр мобайнида улуғ аждодимиз тараннум этган юксак гуманистик ғояларга ҳамоҳанг равишда, аниқ меъморий режа асосида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ушбу ҳудудда 2007 йили Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор, 2010 йили Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ойбек, 2013 йили Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва таниқли шоира Саида Зуннунова хотираларига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари ўрнатилди.
Миллий боғни халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган, нафақат юртимиз, балки жаҳоннинг турли мамлакатларидан меҳмонлар ва сайёҳлар ташриф буюрадиган ҳар томонлама гўзал ва бе-такрор масканга айлантириш, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли сўз санъаткорларининг тарихий хотирасини абадийлаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакилларининг Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида боғнинг умумий кўриниши ва Алишер Навоий ҳайкали билан уйғун равишда Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамбль шаклидаги лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.
3. Адиблар хиёбонининг меъморий лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу манзилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси учун замонавий янги бино қуриш назарда тутилсин.
4. Мазкур ҳудудда жойлашган Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси биноси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тасарруфига ўтказилсин ва бу ерда доимий равишда китоблар кўргазмалари ва тақдимотлари, турли адабий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган адабий марказ ташкил этилсин.
5. Ўзбекистон Бадиий академияси тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда миллий адабиётимизнинг улкан намояндалари:
Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддинов;
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов;
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов;
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ёдгорлик -мажмуаларини барпо этиш бўйича бир ой муддатда ижодий танлов эълон қилсин ва уни -белгиланган тартибда ўтказсин.
6. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Республика Маънавият тарғибот маркази:
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ҳамид Олимжон ҳайкалини;
ўафур ўулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган Ўзбекистон халқ шоири ўафур ўулом ҳайкалини;
Ўзбекистон давлат санъат музейи ёнидаги хиёбонда ўрнатилган Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ҳайкалини Адиблар хиёбонига кўчириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамблини барпо этиш бўйича, Ўзбекистон Бадиий академияси мазкур қарорнинг 5-бандида кўрсатилган адибларнинг ҳайкалларини яратиш бўйича буюртмачи этиб, шунингдек, “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бош лойиҳачи этиб белгилансин.
8. Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда тасдиқланган лойиҳа ҳамда ушбу қарорнинг 5-бандида кўрсатилган ижодий танлов натижалари асосида Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамблини барпо этиш билан боғлиқ ташкилий -масалаларни, шунингдек, молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда қарор қабул қилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси  Президенти     Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2017 йил 18 апрель

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган