XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект «Соҳибқирон маънавияти» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди
  • 04 Март 2017

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахбороти

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 10000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида

2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 10000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “10000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.

Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3D” ­эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.

Банкнот олд томонининг юқори ­қисмида “O‘ZBE­KISTON RESPUB­LIKASI MAR­KA­ZIY BANKI” ёзуви мавжуд.

Чап қисмида нақшинкор элементлар фонида Ўзбекистон Республикаси ­Герби тасвирланган.

Гербнинг пастки қисмида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жой­лашган.

Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап бурчакларининг қуйи қисмида, шунинг­дек, Гербнинг ўнг тарафида “10000” рақами тасвирланган бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.

Гербнинг ўнг тарафи­даги “10000” ­рақами устига йирик ҳарфлар билан “SO‘M” сўзи ёзилган. Ушбу тасвир ­тепасида банкнот қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган.

Нақшинкор рамканинг пастки қисмида “O‘ZBE­KISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOV­LAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” ёзуви жойлашган.

Банкнотнинг тўқ кўк рангли нақшинкор рамкаси, “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви, Герб, ўнг ва чап томондаги “10000” ­рақамлари бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.

Оқ рангли сатҳда жойлашган “10000” рақами тепасида банкнотнинг номери ва серияси такрор кўрсатилган.

Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмида қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб ­турувчи, тилла-бронза рангли саккиз қиррали нақш мавжуд.

Нақш тепасида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.

Банкнотнинг орқа ­томони чап ­қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори ва пастки қисмларида кўк ва ­бинафша рангда ишланган ­нақшинкор безаклар жойлашган бўлиб, пастки ­безак устида “10000” рақами акс ­эттирилган.

Банкнотнинг марказида “SENAT” меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган.

Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “10000” ва “SO‘M” ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган.

Пастки қисмида “O‘ZBE­KISTON SO‘MINI QALBAKI­LASH­TIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни ­жойлашган.

Ушбу матннинг икки томонида “10000” рақамлари, шунингдек, банкнотнинг энг юқори қисмида “O‘N MING SO‘M” ёзуви акс эт­тирилган.

Муомалага чиқарилаётган, қиймати 10000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча ­турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган