XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 28 Декабрь 2016

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда;
2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 47-модда биринчи қисмининг «а» ва «б» бандларидаги «уч ой» деган сўзлар «олтмиш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 63-модданинг бешинчи қисмидаги «6 ой» деган сўзлар «олтмиш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Лизинг тўғрисида»ги 756–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 108-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда) 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтиб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этиш».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ–328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1)  5-модданинг иккинчи қисмидаги «(шўъба)» деган сўз чиқариб ташлансин;

2) 40-моддадаги «шунингдек фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова;  2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 22-модданинг еттинчи хатбошисидаги «акциялар номинал қийматининг ошиши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 30-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумлалар билан тўлдирилсин:

«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар муносабати билан бўшаган ҳамда ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати ичида фойдаланилмаган маблағларнинг суммаси имтиёзлар берилаётган чоғда белгиланган мақсадларга мазкур имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил мобайнида йўналтирилиши мумкин. Бунда кўрсатилган муддатда фойдаланилмаган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади»;

3) 59-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган, бироқ тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида тўланмаган тақдирда ҳам солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятларининг  бажарилишини таъминлаш чоралари қўлланилади»;

4) 61-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган, бироқ тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида тўланмаган ҳолларда ҳам ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш чоралари қўлланилади»;

5) 63-модданинг иккинчи қисмидаги «якка тартибдаги тадбиркорларга эса, ўттиз кундан кечиктирмай» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6) 104-модданинг иккинчи қисмидаги «шунингдек лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

7) 126-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан даромадлар, шунингдек ушбу Кодекс 132-моддаси биринчи қисмининг 2, 3 ва 15-бандларида кўрсатилган даромадлар олинганда нотижорат ташкилотлар мазкур даромадларга тааллуқли қисм бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олганлик тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди. Дивидендлар ва фоизларга ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади»;

8) 132-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

9) 135-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар текин асосда олинаётганда, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади»;

учинчи қисмининг биринчи хатбошиси «мулкий ҳуқуқларнинг» деган сўзлардан кейин «ишларнинг ва хизматларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби заёмни (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан берилган заёмларга (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамга) нисбатан қўлланилади.

Ушбу модда тўртинчи қисмининг қоидалари кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан берилган заёмларга (ссудаларга) нисбатан татбиқ этилмайди»;

10) 155-модданинг:

ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг норезидентига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ҳолда даромадни тўлаш ушбу Кодекснинг 20-моддасига мувофиқ доимий муассасани ташкил этишга олиб келадиган фаолиятдан олинадиган даромадлар бўйича — Ўзбекистон Республикасининг норезиденти фаолиятни Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси сифатида амалга ошириши ва давлат солиқ хизмати органида ҳисобда турганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентига даромадларни тўлаш тўлов манбаида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон Республикаси қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Даромадлар хорижий банкларга ва халқаро банклараро телекоммуникация тизимларига тўланган тақдирда, қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома мавжуд бўлса, ўша давлатда хорижий банкнинг ёки халқаро банклараро телекоммуникация тизимининг доимий жойлашган ери мавжудлиги фактини тасдиқлаш, агар ушбу доимий жойлашилган ер ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбаларидаги маълумотлар билан тасдиқланган бўлса, талаб қилинмайди»;

ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

ўн еттинчи йигирманчи қисмлари тегишинча ўн тўртинчи ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи қисмидаги «ўн биринчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн еттинчи қисмларида» деган сўзлар «ўн биринчи ва ўн тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 178-модданинг 13-бандидаги «бериладиган пул мукофоти» деган сўзлар «бериладиган пул мукофоти ва совғалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 179-модданинг:

7-бандидаги «бериладиган пул мукофоти» деган сўзлар «бериладиган пул мукофоти ва совғалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан:

қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

яшаш учун мўлжалланмаган жойларни;

кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлар мустасно»;

13) 181-модда:

биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «реализация қилишдан» деган сўзлар «сотишдан» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

14) 192-модданинг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар солиқ тўловчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, шунингдек олдин тақдим этилган декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ўзидаги мавжуд ахборот асосида энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва тўланиши лозим бўлган, ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси тўғрисида солиқ тўловчига ўн кунлик муддат ичида тўлов хабарномасини топширишга ҳақли. Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисида декларация ёки тўғриланган декларация тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якуний суммаси ушбу декларация ҳисобга олинган ҳолда аниқланади»;

15) 197-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Ушбу модда биринчи қисмининг
2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотини ҳамда ушбу Кодекс 199-моддаси биринчи қисмининг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган оборотларни амалга оширганда нотижорат ташкилотлар ушбу оборотлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди»;

16) 254-модда:

тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бошқа ер қаъридан фойдаланувчилар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда эса, фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати — белгиланган тартибда келишилган тегишли конни саноат йўсинида ўзлаштириш бўйича техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган кавлаб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, уни 20 фоиз оширган ҳолда»;

бешинчи — саккизинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қийматини аниқлаш ва тижоратбоп топилма бонусини тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Тижоратбоп топилма бонусининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган  лицензия олинган кундан эътиборан йигирма беш кундан кечиктирмай солиқ тўловчи томонидан тақдим этилади.

Тижоратбоп топилма бонусини тўлаш фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган кундан эътиборан тўқсон кундан кечиктирмай амалга оширилади»;

17) 257-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди»;

18) 263-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Йил мобайнида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқларни тўловчилар — микрофирмалар ва кичик корхоналар умумбелгиланган солиқлар улар томонидан тўланган давр учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтилаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади»;

19) 265-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган мол-мулк бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди»;

20) 271-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Йил мобайнида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқларни тўловчилар — микрофирмалар ва кичик корхоналар умумбелгиланган солиқлар улар томонидан тўланган давр учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китобини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтилаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади»;

бешинчи ўнинчи қисмлари тегишинча олтинчи ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

21) 279-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари бўйича ер солиғи тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди»;

22) 285-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Йил мобайнида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқларни тўловчилар — микрофирмалар ва кичик корхоналар умумбелгиланган солиқлар улар томонидан тўланган давр учун ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтилаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади»;

23) 290-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

24) 295-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан даромадлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 132-моддаси биринчи қисмининг 2, 3 ва 15-бандларида кўрсатилган даромадлар олинганда нотижорат ташкилотлар мазкур даромадларга тааллуқли қисм бўйича ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди»;

25) 296-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойда суммасига»;

26) 300-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Тахмин қилинаётган соф фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг суммаси ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли»;

олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

27) 313-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромад»;

28) 317-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромад»;

29) 3252-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромад»;

30) 329-модданинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий тузилмалари — пенсионерлардан (нафақа олувчилардан) ортиқча (ноқонуний) тўланган пенсияларнинг ва нафақаларнинг суммаларини ундириш билан боғлиқ даъволар юзасидан»;

31) 330-модданинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий тузилмалари — «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан»;

32) 347-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

33) 349-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғи»;

тўртинчи ўн иккинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

34) 350-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(шўъба)» деган сўз чиқариб ташлансин;

35) 351-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда қуйидаги муддатларда хабардор этади:

янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар — давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай;

ўтган йил якунлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгиланган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқларни тўловчи юридик шахслар — ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай»;

36) 352-модданинг олтинчи қисми чиқариб ташлансин;

37) 355-модда иккинчи қисми 1-бандининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилувчи, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) текин берувчи юридик шахслар учун  — товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда). Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда ҳайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текин бериладиган товарларга (ишларга, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди»;

38) 375-модда олтинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган ёки фаолият уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади».

 

5-модда. Ушбу Қонун 2017 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 4-моддаси 13-бандининг учинчи хатбошиси, 23 ва 33-бандлари 2017 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти       Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2016 йил 27 декабрь

№ ЎРҚ—417

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган