XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 10 Июнь 2015

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 7 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган

1-модда.  1993 йил 7 майда қабул қилинган 863–ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда) 110-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда) қуйидаги мазмундаги 251-модда билан тўлдирилсин:

«251-модда. Ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими ҳар йили тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисобот тақдим этади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботи тегишли халқ депутатлари Кенгашининг вилоят, туман, шаҳарнинг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида эшитилади. Мазкур мажлис вилоятларда ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлиси ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай, туманлар ва шаҳарларда эса вилоятларда тегишли мажлислар ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ўтказилади.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят ва Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.
Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилиниб, унда тегишли ҳоким ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига комплекс баҳо берилади, уларнинг ишини такомиллаштиришга доир тавсиялар ва таклифлар, шунингдек қарор амалга оширилишининг бориши устидан назоратни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади. Мазкур қарор ва ҳокимнинг ҳисоботи расмий нашрларда ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг веб-сайтларида эълон қилиниши шарт».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда) 131-моддаси иккинчи қисмининг диспозициясига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
«б» бандининг ўзбекча матнидаги «содир қилинган бўлса» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги «в» банд билан тўлдирилсин:
«в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 1461-модда билан тўлдирилсин:

«1461-модда. Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги

Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 245-модданинг биринчи қисми «146-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1461-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 332-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда;
2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 1-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Судга мурожаат қилиш ушбу Кодексда белгиланган шаклларда амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин»;
2) 73-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёзма далиллар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлардан, хизматга дахлдор ва шахсий ёзишмалардан, шу жумладан факс, электрон ёки ўзга алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг тўғрилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ҳужжатлардан иборат бўлади»;
3) 132-модда:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилган ёки суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинган ҳолларда, телефонограммалар, телеграммалар, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган суд чақирув қоғозининг нусхаси иш материалларига қўшиб қўйилади»;
4) 133-модда:
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) суднинг номи, аниқ манзили, телефон рақами, электрон манзили»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилаётган суд чақирув қоғозида ушбу модда биринчи қисмининг 1–5, 7-бандларида санаб ўтилган маълумотлар кўрсатилиши керак»;
5) 135-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ишда иштирок этувчи шахс томонидан электрон манзили кўрсатилган тақдирда чақирув қоғози ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин»;
6) 137-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чақирилувчи чақирув қоғозини қабул қилишдан бош тортганлиги ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилинган шахснинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди»;
7) 138-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ишда иштирок этувчи шахслар телефонлари ва факсларининг рақамларини, электрон манзилини судга маълум қилган тақдирда, иш юритилаётган вақтда уларнинг ўзгарганлиги ҳақида судни хабардор қилиши керак»;
8) 148-модданинг матнидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 149-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Аризада даъвогарнинг ёки унинг вакилининг, шунингдек бошқа тарафнинг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Аризада электрон манзил кўрсатилганлиги аризачининг суд чақирув қоғозларини ва бошқа хабарномаларни, суд ҳал қилув қарорларининг ва ажримларининг нусхаларини ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигини билдиради»;
10) 150-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга берилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган ариза бундан мустасно»;
11) 154-модда:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ажрим имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ариза ва ажрим имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
12) 177-модданинг иккинчи қисмидаги «чақирув қоғози орқали хабардор қилинадилар» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 223-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра, уларга суд ҳал қилув қарорининг ёки иш юритишни тўхтатиб туриш, тугатиш тўғрисидаги ёхуд аризани кўрмай қолдириш ҳақидаги суд ажримининг нусхаси имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Суд ҳал қилув қарорининг ёки иш юритишни тўхтатиб туриш, тугатиш тўғрисидаги ёхуд аризани кўрмай қолдириш ҳақидаги суд ажримининг нусхаси суд мажлисига келмаган тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ҳал қилув қарори ёки ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
14) 228-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг нусхаси суд мажлисига келмаган тарафга шу қарор чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
15) 230-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга берилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган ариза бундан мустасно. Ариза берганлик учун давлат божи тўланмайди»;
16) 2383-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 23810-модданинг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг нусхалари ажрим чиқарилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тарафларга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
18) 271-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ўн кундан кечиктирмай тегишли органга ёки мансабдор шахсга, шунингдек фуқарога имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
19) 278-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича суднинг ҳал қилув қарори протестни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган ёхуд протестни кўриб чиқмаган орган раҳбарига ва прокурорга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
20) 3095-модданинг:
биринчи қисмидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга берилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган ариза бундан мустасно»;
21) 30910-модданинг:
биринчи қисмидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза қарздорларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга берилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган ариза бундан мустасно»;
22) 319-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра, уларга апелляция, кассация ва назорат инстанциялари суди ажримининг ёки қарорининг нусхаси имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Суд мажлисига келмаган тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция, кассация ва назорат инстанциялари суди ажримининг ёки қарорининг нусхаси ажрим ёки қарор чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай почта орқали ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
23) 322-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Апелляция шикояти ёки протести ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган апелляция шикояти ёки протести бундан мустасно»;
24) 323-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Апелляция шикоятида ёки протестида шикоят берган ёки протест келтирган шахснинг ёхуд унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин»;
25) 324-модданинг:
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ажрим апелляция шикояти берган ёки протести келтирган шахсга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Шикоят ёки протест шикоят берган ёки протест келтирган шахсга ажрим билан бирга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
26) 327-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тушунтиришлар (эътирозлар) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар) бундан мустасно. Тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) нусхаларини суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади)»;
27) 328-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протест юзасидан тушунтиришлар (эътирозлар) тақдим этишни таклиф қилади. Тушунтиришлар (эътирозлар), шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга тақдим этилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар), шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар бундан мустасно. Тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) нусхаларини суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади)»;
28) 330-модданинг биринчи қисмидаги «ёзма шаклда баён этилиб» деган сўзлар «ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
29) 346-модданинг биринчи қисмидаги «топшиpилган кундан эътиборан» деган сўзлар «топшиpилган ёки юборилган кундан эътиборан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30) 3483-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кассация шикояти ёки протести ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган кассация шикояти ёки протести бундан мустасно»;
31) 3484-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Кассация шикоятида ёки протестида шикоят берган ёки протест келтирган шахснинг ёхуд унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин»;
32) 3485-модданинг:
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ажрим кассация шикояти берган ёки протести келтирган шахсга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Шикоят ёки протест шикоят берган ёки протест келтирган шахсга ажрим билан бирга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
33) 3488-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тушунтиришлар (эътирозлар) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар) бундан мустасно. Тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) нусхаларини суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади)»;
34) 34811-модданинг биринчи қисмидаги «ёзма шаклда баён этилиб» деган сўзлар «ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
35) 353-модданинг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Протест ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган протест бундан мустасно»;
36) 360-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ажрим ёки қарор ишда иштирок этувчи шахсларга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
37) 367-модда қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади»;
38) 368-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Хусусий шикоятда ёки хусусий протестда хусусий шикоят берган ёхуд хусусий протест келтирган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин»;
39) 374-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Хусусий шикоятда ёки хусусий протестда хусусий шикоят берган ёхуд хусусий протест келтирган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин».

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги 674–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 174-модда) 28-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28-модда. Ихтиёрий ва мажбурий суғурта

Йўловчиларнинг ҳаётини, соғлиғини ихтиёрий суғурта қилиш, шунингдек багаж ва юкларни суғурта қилиш тегишли суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ташувчи томонидан амалга оширилади».

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Радиочастота спектри тўғрисида»ги 725–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 16-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 2-модданинг:
еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвали – ҳар хил турдаги радиохизматлар ўртасида тақсимланган радиочастоталар полосалари рўйхати»;
саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўққизинчи – ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2) 6-модданинг биринчи қисми:
учинчи хатбошисидаги «шартлар» деган сўз «регламентлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвали ва радиоалоқа миллий регламентини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 7-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ҳукумат алоқа» деган сўзлар «Миллий хавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 8-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонунга зид равишда ишлаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни аниқлайди»;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5) 9-модда:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фойдаланувчиларга муайян радиочастоталар бериш Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Радиочастота бериш ўта муҳим давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўзгартирилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Радиочастота спектридан фойдаланувчининг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериши тақиқланади»;
6) 13-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фойдаланилаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигига, шунингдек атроф муҳит ҳолатига ҳақиқий таҳдид юзага келганда»;
7) 14-модданинг биринчи қисмидаги «техник шартлар» деган сўзлар «ташкилот стандартлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) қуйидаги мазмундаги 181 ва 182-моддалар билан тўлдирилсин:

«181-модда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш

Радиочастота спектридан фойдаланишда фойдаланувчилар томонидан ахборот хавфсизлиги чоралари, шу жумладан:
узатиладиган ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш, алоқа тизимларидан назоратсиз фойдаланиш ва уларнинг ишлашини тўхтатиб қўйиш, шунингдек улардан шахс, жамият ва давлатга зарар етказадиган мақсадларда фойдаланиш истисно этилишини;
ахборотни (маълумотларни) узатиш жараёнида унинг (уларнинг) махфийлиги ва яхлитлигини;
рухсатсиз ёки бехосдан аралашувга уринишлар бўлган тақдирда алоқанинг ишлаш режими ўзгармаслигини таъминловчи чоралар кўрилиши керак.

182-модда. Радиоалоқанинг махфийлиги

Бошқа шахс учун мўлжалланган радиохабар қабул қилинган тақдирда уни қайд қилиш, унинг мазмунини ва мавжудлиги фактини ошкор этиш, тарқатиш ёки ўзгартириш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Махфий ахборотни, шу жумладан давлат сирлари мавжуд бўлган маълумотларни ахборотнинг сертификатлаштирилган криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланмаган ҳолда радиоалоқа каналлари орқали узатиш тақиқланади.
Радиочастота органлари томонидан амалга ошириладиган радиочастота спектри мониторинги радиоалоқанинг махфийлигини бузиш ҳисобланмайди».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги 766–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 118-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда; 2011 йил, № 9, 246-модда) 25-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25-модда. Ихтиёрий ва мажбурий суғурта

Темир йўл транспортининг иши сайёр хусусиятга эга бўлган ходимлари, шунингдек ўз лавозим вазифаларини ҳаёт учун хавфли шароитларда бажарувчи ходимлар ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш даврида мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.
Темир йўл транспорти ходимларининг айрим тоифаларини мажбурий шахсий суғурта қилиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Темир йўл транспортида йўловчиларни ихтиёрий шахсий суғурта қилиш, шунингдек юклар, багаж ва юк багажини ихтиёрий суғурта қилиш мумкин.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ташувчи томонидан амалга оширилади».

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 майда қабул қилинган «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–97-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 5, 219-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 11-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
2) 15-модданинг биринчи қисмидаги «ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 8-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти»;
тўққизинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

11-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида»ги 866–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 250-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 867–XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 251-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 549–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда) IХ бўлими.

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

13-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 1, 4, 6, 8, 10 ва 11-моддалари «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.
Ушбу Қонуннинг 5-моддаси 2016 йилнинг 1 январидан эътиборан амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2015 йил 9 июнь
№ ЎРҚ—388

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+