• 08 Январь 2015

Марказий сайлов комиссияси мажлиси

7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси М. Абдусаломов бошқарган мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Қобил ХИДИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.