Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди
  • 22 Ноябрь 2017

Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 ноябрь куни "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга имзо чекди.

Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилган.

Қарорга мувофиқ, “Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди.

Мукофот ҳар йили Ёшлар куни (30 июнь) арафасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига топширилади.

Давлат мукофоти билан тақдирлаш Президент қарори билан амалга оширилади.

Мазкур давлат мукофотини олганлар олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига агар мукофотланган шахс олий ўқув юрти талабаси ёки бакалавр даражасига эга бўлса магистратура босқичига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида қабул қилиниши белгиланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn