Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 10 Ноябрь 2017

Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 ноябрдаги фармонига мувофиқ Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.

Фармон матни Президент расмий веб-сайтига жойлаштирилган.

Мазкур воқеа Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияда рўй берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Т.Жўраевнинг фаолиятига шундай баҳо берган:

"...Катта тажрибага эга бўлган, бир неча йиллар давомида вазир, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳоким бўлиб ишлаган, бугунги кунда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Туробжон Икромович Жўраев номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этаман. 

Т.Жўраев 1966 йилда туғилган. Ўз фаолияти давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида дарс берган, Молия вазирлигида бошқарма бошлиғи, вазир ўринбосари бўлиб ишлаган. 

Кейин халқ таълими вазири, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокими лавозимларида фаолият кўрсатган. 

2017 йилда Бекобод тумани ҳокими, июнь ойидан буён эса Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келмоқда. 

Туробжон Жўраев иқтисодчи олим, катта амалий тажрибага эга раҳбар сифатида ўтган 5 ой мобайнида Самарқанд вилоятининг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасининг ичига кириб бора олди, одамлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларнинг ишончини қозонди. 

У бундан буён ҳам зиммасидаги улкан масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис қилган ҳолда, Самарқанд аҳли билан тил топишиб, бу кўпни кўрган, мард ва олижаноб элга муносиб бўлиб иш олиб боради, деб ишонаман."