Президент қарори: экспортчи корхоналарга хориж бозорларини ўзлаштириши учун қулай шароитлар яратилди 
  • 07 Ноябрь 2017

Президент қарори: экспортчи корхоналарга хориж бозорларини ўзлаштириши учун қулай шароитлар яратилди 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 3 ноябрь куни “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ товарлар, ишлар ва хизматларни олдиндан тўлов тўламасдан, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирилмасдан ва суғурта полисисиз хорижий валютада экспорт қилишга рухсат этилмоқда, янги мева-сабзавот маҳсулотлари ва айрим турдаги хомашё товарлари бундан мустасно.

Қарорда чегара олди савдосини ривожлантириш ва экспорт тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 2017 йил 1 декабрдан бошлаб, товарлар (хомашё товарларидан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан 100 фоиз тўлов тўлангандан сўнг экспорт контракти тузмасдан инвойслар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи ҳам берилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn