XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 30 Август 2017

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган

Ушбу Қонун давлат ҳокимиятининг демократик асосларини, вакиллик органларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни амалга оширишдаги роли ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек маҳаллий Кенгашларга сайловни сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасига тўла мувофиқ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда ўтказиш мақсадида қабул қилинмоқда. 

1-модда.  1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3–4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 135-модда, № 5, 201-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 99-моддадаги «шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 102-модданинг:

учинчи қисмидаги «тегишли вилоят ҳокими томонидан» деган сўзлар «вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 1-модданинг биринчи қисмидаги «шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2)  2-модданинг:

еттинчи қисмидаги «вилоят ҳокими томонидан» деган сўзлар «вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади»;

3) 21-модданинг тўртинчи қисмидаги «Шаҳардаги туман» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 23-модданинг иккинчи қисмидаги «шаҳардаги туман ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 251-модданинг:

иккинчи қисмидаги «вилоятларда тегишли мажлислар» деган сўзлар «вилоятларда ва Тошкент шаҳрида тегишли мажлислар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади»;

еттинчи қисмидаги «халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг» деган сўзлар «халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги 1050–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 206-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 9–10, 134-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2012 йил, № 12, 331-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) 7-моддасининг олтинчи қисмидаги «шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманларда» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ–303-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 273-модда) 10-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.

5-модда. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов — 2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилсин.

6-модда. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг сайланган депутатлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ 2019 йилда ўтказиладиган вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайлов натижалари бўйича Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг янги таркиблари шакллантирилгунига қадар амалга оширади.

7-модда.  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2017 йилда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун туман сайлов комиссиялари тузилишини, сайлов округларининг сони белгиланишини таъминласин.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссия­си Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сайлов комис­сиялари томонидан ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши, ушбу Қонуннинг ижрочиларга ­етказилиши ва аҳоли ўртасида моҳияти ҳамда аҳамияти ­тушунтирилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              Ш. Мирзиёев

 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 29 август

 

№ ЎРҚ—439

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган