Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
XS.UZ
Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди
  • 19 Август 2017

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 11 августдаги ПФ-5148-сонли Фармони асосида матбуот ва оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, кутубхоначилик, ахборот-ресурс соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, мавжуд ҳуқуқий-норматив ва моддий-техника базасини такомиллаштириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, бошқарувнинг бозор муносабатларига хос усулларини кенг қўллаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларининг тузилмалари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларини сақлаш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг шартнома асосидаги ажратмалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини сақлаш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши инобатга олинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти давлат корхонаси давлат кўчмас мулки объектларида ижара тўловисиз жойлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Тонг юлдузи” ва “Класс!” газеталари ҳамда “Гулхан” ва “ўунча” журналларини нашр этиш билан боғлиқ харажатларнинг мазкур нашрлар ўз даромадлари билан таъминланмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун зарур бўлган маблағларни 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрлари доирасида ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутсин.

5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уйда жойлаштирилсин.

6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бир ой муддатда, ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 17 август

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР