Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида
XS.UZ
Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди
  • 17 Август 2017

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида замонавий инновация технологиялари қўлланилган ҳолда тайёрланган биометрик паспорт тизимини жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси фуқароларини шундай ҳужжатларни тайёрлаш бўйича Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсиялари ва бошқа халқаро стандартларга мос келадиган биометрик ҳужжат билан таъминлаш имконини берди.
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси ИКАОнинг тегишли ахборот ресурсига қўшилди ва бу мамлакатимизнинг ваколатли органларига давлат чегарасидан ўтиш пунктларида хорижий давлатларнинг биометрик ҳужжатлари ҳақиқийлигини автоматик тарзда текшириш имкониятини яратди.
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорт тизими мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг самарадорлиги ва тезкорлигини ошириб, давлат чегарасидан ўтишда фуқаролар шахсини идентификация қилиш тартиб-таомилларини соддалаштирди, “Электрон ҳукумат” тизими фаолияти доирасида интерфаол давлат хизматларини кўрсатишга хизмат қиладиган жисмоний шахсларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантиришни таъминлади.

Шу билан бирга, айни пайтда фуқароларимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо айрим мамлакатлардан ташқари, дунёнинг барча давлатларига чиқиши учун биометрик паспорт билан биргаликда рухсат ёзуви қайд этилган икки йиллик стикерни расмийлаштириши зарур. Ушбу стикер Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эркин ҳаракат қилишига халақит бераётган муайян омил ҳисобланади.

Бу борадаги халқаро тажрибани ўрганиш шундан далолат берадики, бугунги кунда дунёнинг деярли барча давлатларида ички ва ташқи фойдаланиш учун мўлжалланган икки турдаги ҳужжат қўлланилмоқда. Бунда хорижга чиқиш учун асосан электрон ахборот манбаига эга китобча шаклидаги паспортдан фойдаланилмоқда ва рухсат берувчи бошқа миллий ҳужжатлар расмийлаштирилмайди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, хорижга чиқиш тартибини янада такомиллаштириш, аҳолига қулай шароитлар яратиш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда бюрократик тўсиқлар ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш, ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатини узайтириш, фуқароларнинг давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида паспорт назоратидан ўтиш тартиб-таомилларини тубдан соддалаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиби бекор қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки,
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти унинг эгасининг шахси ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан чиқиши мумкин;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатлар ҳудудига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда, ундаги рухсат ёзуви стикерининг амал қилиш муддати тугагунга қадар Ўзбекистон Республикасидан чиқиши мумкин;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларда бўлиш ва ушбу давлатлар ўртасида ҳаракатланишда паспортнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган бошқа давлатларда бўлиш ва ҳаракатланиш учун паспортнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ундаги рухсат ёзуви стикерининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатларга кириш учун ҳақиқий ҳисобланмайди. Фуқароларнинг қайд этилган ушбу тоифаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатларга кириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштиришни сўраб, ўрнатилган тартибда мурожаат қилиши керак;
фуқароларни қабул қилиш, маълумотлар тўплаш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини олиш бўйича электрон аризасини расмийлаштириш ва кейинчалик персоналлаштирилган ҳужжатни бериш ишларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини персоналлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази амалга оширади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) 2017 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти Давлат стандартини тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ташқи ишлар, Мудофаа, Халқ таълими вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда 2018 йилнинг
1 январига қадар мазкур Фармон талабларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида янги таҳрирдаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (С. Худойқулов) Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг буюртмалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти буклетини тасдиқланган Давлат стандартига мувофиқ ўз вақтида тайёрласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Тўрахўжаев) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Ташқи ишлар, Мудофаа, Халқ таълими, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда:
амалдаги биометрик паспорт тизими базасида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини муомалага киритишга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар комплекси ўз вақтида ўтказилишини таъминласин;
2018 йилнинг 1 декабригача замонавий ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини ишлаб чиқишни ва жорий этилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Хўжаев) ва Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва бошқа алоқадор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий қилишга қаратилган ишларни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масалани ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун киритсин.

9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Б. Алихонов) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) оммавий ахборот воситаларида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида ушбу Фармон қоидаларини кенг ёритиш бўйича мақолалар эълон қилиниши ва мавзуга оид кўрсатувлар эфирга узатилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) муомалага киритилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспортининг амал қилиш муддати ҳақида Халқаро фуқаро авиацияси, Халқаро стандартлаштириш ташкилоти ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларини ўрнатилган тартибда хабардор қилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси (Р. Эминжонов) 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мазкур Фармон талабларига мувофиқ хорижга чиқишини ўрнатилган тартибда назорат қилишни таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов) Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва тегишли халқаро шартномаларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

13. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. В. Маҳмудов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти          Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 16 август

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 16 августда “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Ушбу ҳужжатда 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини бекор қилиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини жорий этиш кўзда тутилган.
Мазкур меъёрий ҳужжатни қабул қилишдан мақсад аҳоли учун қулай шароит яратиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини соддалаштириш, ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатини узайтириш, уни тайёрлаш муддатини қисқартириш, фуқароларнинг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида паспорт назоратидан ўтишини имкон қадар соддалаштириш, шунингдек, чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда бюрократик тўсиқлар ва коррупция ҳолатлари учун қўшимча шароитлар яратаётган омилларни бартараф этишдан иборат.
Фармон лойиҳасини тайёрлаш давомида мутахассисларимиз хорижга чиқиш учун паспортлардан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибани ўрганди. Ўрганиш натижалари шундан далолат берадики, жаҳоннинг деярли барча давлатларида ички ва ташқи фойдаланиш учун мўлжалланган икки турдаги ҳужжатдан фойдаланилмоқда. Чет элга чиқишда китоб буклети кўринишидаги паспорт унга рухсат берадиган ҳеч қандай қўшимча ёзувлар киритилмасдан, мажбурий тартибда қўлланилмоқда.
Фармонда дастлабки босқичда, яъни 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси билан виза режими ўрнатилган давлатларга чиқишни режалаштираётган мамлакатимиз фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 1 январигача визасиз режим ўрнатилган мамлакатларга (Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина ва Грузия) 2011 йилги намунадаги амалдаги биометрик паспорт билан чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг хорижда бўлиб турган фуқаролари 2011 йилги намунадаги биометрик паспортдан унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар фойдаланиши мумкин. Яна шуни таъкидлаш керакки, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт амалиётга киритилгунича фуқаролар виза режими ўрнатилган давлатларга 2011 йилги намунадаги биометрик паспортда амалдаги рухсат ёзуви стикери мавжуд бўлганда шу паспорт билан чиқиши мумкин.
Ушбу Фармонга мувофиқ:
Фуқароларни қабул қилиш ва хорижга чиқиш учун паспорт олиш ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, мамлакатимиздан ташқарида эса Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги муассасалари амалга оширади;
ҳужжатларни персоналлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, бланкаларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси зиммасига юкланмоқда;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 1 декабригача замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали ва аҳолига максимал интерфаол хизматлар кўрсатган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этишга қаратилган ташкилий-техник ишларни амалга ошириш вазифаси топширилди.
Паспорт бериш ва хорижга чиқишни тартибга соладиган зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2017 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг янги дизайндаги 48 саҳифали хорижга чиқиш учун биометрик паспортининг Давлат стандартини тасдиқлаш вазифаси топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу Фармон талаблари ижросини таъминлаш учун Давлат персоналлаштириш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида янги таҳрирдаги низом лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун ўрнатилган тартибда тақдим этади.
Низомда қуйидагилар кўзда тутилади:
— Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти унинг эгаси шахси ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва ундан республика ҳудудида умумфуқаролик ҳужжати сифатида фойдаланилади;
— замонавий ахборот технологиялари жорий этилиши инобатга олиниб, хорижга чиқиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш муддати 15 иш кунидан 10 иш кунигача қисқартирилади;
— халқаро тажрибага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортининг амал қилиш муддати вояга етмаган шахслар учун 5 йилгача, 16 ёшдан катта шахслар учун 10 йилни ташкил қилади;
— аҳолига электрон ариза тақдим этиш, электрон навбат, давлат божини электрон тўлов тизими орқали тўлаш каби интерфаол хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш, шунингдек, ҳужжатнинг тайёрлигини текшириш бўйича махсус хизматлардан фойдаланган ҳолда ҳужжатни бериш тартиби белгиланади;
— Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш шаҳар ва туман бўлинмаларининг вазифалари кенгайтирилади ва шу муносабат билан фуқаролар хорижга чиқиш учун паспорт олиш бўйича аризани Ички ишлар вазирлигининг доимий яшаш жойидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш шаҳар/туман бўлинмаларига тақдим этиши мумкин. Айни пайтда ушбу вазифалар Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш вилоят бошқармалари зиммасига юклатилган;
— ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида “Электрон ҳукумат” тизими имкониятлари орқали керакли барча маълумотномаларни олишни ўзида мужассам этган “ягона ойна” тизимидан фойдаланилади;
— жорий этилаётган паспортнинг таннархи ва биометрик паспорт тизимига техник хизмат кўрсатиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, аҳолига ушбу ҳужжатларни бериш бўйича давлат божининг тегишли миқдори белгиланади.
Қабул қилинган ушбу Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиши учун муомалага киритилаётган биометрик паспорти ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспортининг амал қилиш муддати ҳақида Халқаро фуқаро авиацияси, Халқаро стандартлаштириш ташкилоти ва хорижий давлатлар ҳукуматларини ўрнатилган тартибда хабардор қилиш топширилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР