XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 02 Август 2017

Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши

Мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Шу билан бирга, мазкур соҳада олиб борилаётган ишларни қониқарли деб бўлмайди.

Туғма ва наслий касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар кутилган натижани бермаяпти. Чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш туғма нуқсонларни ўз вақтида аниқлашни ва ногиронликнинг кейинчалик олдини олишни таъминламаяпти.

Ёш болаларни ялпи комплекс скрининг кўригидан ўтказишни ташкил этиш ва олиб боришдаги камчиликлар реабилитация тадбирларини амалга ошириш учун қулай фурсатнинг бой берилишига ҳамда болалар ногиронлиги пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Ногиронлик гуруҳини аниқлаш ҳамда протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари билан таъминлашда тиббий-маслаҳат комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятидаги бюрократик тартиб-таомиллар бартараф этилмаган. 

Шунингдек, ногиронлар учун реабилитация техника воситалари ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш талаб этилади.

Ногиронларни ҳисобга олишнинг комплекс тизими мавжуд эмаслиги, замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг етарлича жорий этилмаганлиги ногиронларнинг ижтимоий аҳволини мониторинг қилиш ва уларга ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имконини бермаяпти.

Ногиронликни аниқлаш учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказишда қўлланилаётган мезонлар 40 йил аввалги услубиётга асосланган, мазкур соҳада чуқур илмий тадқиқотларнинг мавжуд эмаслиги бу муаммони янада кучайтирмоқда.

Ногиронларга таълим бериш ва уларни ишга жойлаштиришнинг амалдаги тизими замонавий талабларга жавоб бермайди. Ногиронларни меҳнат фаолиятига жалб этиш ўртача 2 фоизни ташкил қилади, бу эса масъул идораларнинг ушбу соҳадаги иши қониқарсизлигидан далолат беради.

Баён этилганларни инобатга олиб, ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш, ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида: 

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.

2. Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссия иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари сифатида белгилансин:

ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни ундаги бўшлиқлар, камчиликлар ва коррупциявий омилларни аниқлаш нуқтаи назаридан инвентаризация ва таҳлил қилиш;

ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳолатини, уларнинг таълим олиш ва ишга жойлашиш ҳуқуқлари амалга оширилишини, шунингдек, ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлар фаолиятини танқидий ўрганиш;

ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини ўрганиш;

тиббий-малакавий комиссиялар ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, тартиб-таомилларни ўтказишни соддалаштириш ва уларнинг муддатларини қисқартириш мақсадида қайта кўриб чиқиш;

ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш бўйича, биринчи навбатда, ногиронларни иш билан таъминлашга қаратилган ишлар аҳволини таҳлил қилиш;

ногиронлар учун протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва техник янгилаш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш;

ногиронларнинг жамоат транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш;

ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш, туғма ва наслий касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш соҳасидаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни, шу жумладан, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш ишларини тубдан кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

4. Комиссия:

бир ҳафта муддатда ўзига юклатилган вазифаларни сифатли ва муддатида бажаришни таъминлаш учун ишчи гуруҳлари ташкил этсин, шунингдек, ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ўрганиш, ушбу соҳадаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқласин;

2017 йил 15 сентябрга қадар муддатда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни киритсин.

5. Комиссияга вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини, республика илмий ва таълим муассасаларининг вакилларини, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг ресурслари ва экспертларини жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.

6. Масъул вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Комиссияга юклатилган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин.

7. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И. Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти     Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 1 август

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига шарҳ

Мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Шу билан бирга, туғма ва наслий касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар кутилган натижани бермаяпти.

Жумладан, жорий йил 1 январь ҳолатига 650 284 нафар шахс ногирон деб топилган, уларнинг 84 908 нафарини 16 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Уларга ҳар йили Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм миқдорида пенсия ва нафақалар тўланади.

Ўрганишлар соғлиқни сақлаш органлари томонидан ҳомиладор аёлларнинг 60 фоиздан ортиғи скрининг текширишлари билан қамраб олинмаганлигини кўрсатди. Касалликлар ўз вақтида аниқланмаганлиги оқибатида 3 568 нафар бола туғма нуқсонлар билан туғилган.

Республикада чақалоқларга нисбатан ўтказилаётган перинатал скрининг тадқиқотлар фақат икки турдаги тадқиқотларни ўз ичига олади (қалқонсимон без гормони етишмовчилиги, ақлий қолоқликка олиб келадиган нуқсонлар) ҳамда бу туғма нуқсонларни ўз вақтида аниқлаш ва ногиронликнинг кейинчалик олдини олиш учун етарли бўлмаяпти.

Ёш болаларни ялпи комплекс скрининг тадқиқ этишни ташкил қилиш ва ўтказишдаги камчиликлар реабилитация тадбирларини амалга ошириш учун қулай фурсатнинг бой берилишига ҳамда болалар ногиронлиги пайдо бўлишига олиб -келмоқда.

Ногиронлик гуруҳини аниқлаш ҳамда протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари билан таъминлашда тиббий--маслаҳат комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятида бюрократик тартиб-таомиллар бартараф этилмаган. 2016 йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ишонч телефони»га 5 521 мурожаат келиб тушганлиги ҳам бундан далолат беради. 

Ногиронларни ҳисобга олишнинг комплекс тизими, ногиронларга имтиёзли шартларда бериладиган дори воситалари ва ортопедия буюмларининг ягона электрон ҳисоботи ҳамда ушбу соҳада шаффофликнинг мавжуд эмаслиги ногиронларнинг ижтимоий аҳволини мониторинг қилиш ва уларга ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имконини бермайди, алоҳида ҳолларда коррупция, талон-торож ва бошқа суиистеъмолчиликларни келтириб чиқаради.

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган ногиронларнинг кириши учун мослаштирилмаган ҳолда аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришга, транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги норма амалиётда тўлиқ рўёбга чиқарилмаяпти. Ногиронларнинг спорт, маданият, таълим ва бўш вақтини мазмунли ўтказадиган бошқа ижтимоий объектлардан эркин фойдаланиши лозим даражада таъминланмаган. Имконияти чекланган болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказадиган махсус жойларни ташкил этиш бўйича ташаббус мавжуд эмас.

Шунингдек, ногиронлар учун реабилитация техника воситалари ишлаб чиқариш бўйича корхоналарни модернизация қилиш талаб этилади.

Республикада ногиронлар учун протез маҳсулотлари ва реабилитация техника воситалари ишлаб чиқариш бўйича 7 та корхона фаолият юритади, уларнинг атиги 2 таси замонавий талабларга жавоб беради. Бошқа корхоналарда фойдаланилаётган асбоб-ускуналар маънан ва жисмонан эскирган бўлиб, бу тайёрланадиган буюмларнинг, биринчи навбатда, протез-ортопедия буюмларининг сифати ва қулайлигига таъсир кўрсатади.

Ваколатли давлат органларининг ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолияти ёрдамга муҳтож шахсларни қидириш ва ҳисобга қўйишга хоҳиш йўқлиги сабабли, қоида тариқасида, айнан ногиронларнинг аризалари асосида ташкил этилади.

Ногиронларга таълим беришнинг амалдаги тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, уларни меҳнат фаолиятига жалб этиш даражаси ўта паст ҳисобланади, бу масъул идораларнинг ушбу йўналишда етарли иш олиб бормаётганлигидан далолат беради.

Шу сабабли, давлат раҳбарининг жорий йил 1 августда қабул қилинган фармойиши билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилди.

Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш, ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида фармойишга мувофиқ, Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссия ташкил этилди.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни ундаги бўшлиқлар, камчиликлар ва коррупциявий омилларни аниқлаш нуқтаи назаридан инвентаризация ва таҳлил қилиш;

ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳолатини, уларнинг таълим олиш ва ишга жойлашиш ҳуқуқлари амалга оширилишини, шунингдек, ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлар фаолиятини танқидий ўрганиш;

ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини ўрганиш;

тиббий-малакавий комиссиялар ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини шаффофлик ҳамда очиқликни таъминлаш, тартиб-таомилларни ўтказишни соддалаштириш ва уларнинг муддатларини қисқартириш мақсадида қайта кўриб чиқиш;

ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш бўйича, биринчи навбатда, ногиронларни иш билан таъминлашга қаратилган ишлар аҳволини таҳлил қилиш;

ногиронлар учун протез-ортопедия ва реабилитация техника воситалари ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва техник янгилаш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш;

ногиронларнинг жамоат транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш;

ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, туғма ва наслий касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзини, шу жумладан, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш ишларини тарғиб қилишни тубдан кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Бундан ташқари, Комиссияга ўзига юклатилган вазифаларни сифатли ва муддатида бажаришни таъминлаш учун ишчи гуруҳлари ташкил этиш, ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ўрганиш, ушбу соҳадаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаш, шунингдек, жорий йил 15 сентябрга қадар муддатда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни киритиш топширилди.

Фармойишда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштиришга, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга, коррупциявий кўринишлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга, пировард натижада ногиронлар тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга хизмат қилади.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган