Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёноти
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 19 Май 2017

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёноти

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 11 — 13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлди.

Икки давлат раҳбарлари илиқ ва дўстона муҳитда музокаралар ўтказдилар, дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан сўнг ўтган 25 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси (кейинги ўринларда — «Томонлар») ўртасида ҳамкорликда эришилган муҳим ютуқларга юқори баҳо бердилар, икки томонлама муносабатлар ҳамда бир-бирларини қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар бўйича атрофлича фикр алмашдилар, улар юзасидан кенг консенсусга эришдилар.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида 2013 йил 9 сентябрда имзоланган Шартнома ва Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида 2016 йил 22 июнда имзоланган Қўшма баёнотга, шунингдек, бошқа икки томонлама шартнома ва -битимларга, сиёсий ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга, умумий тараққиёт, юксалиш ва миллий тикланишга эришиш учун биргаликда изчил саъй-ҳаракат қилишга яна бир бор ўзаро содиқликларини эътироф этадилар ҳамда қуйидагиларни баён қиладилар:

 

I бўлим

Томонлар ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш ниятлари тўғрисида якдиллик билан баён этдилар. Томонлар ўзаро сиёсий ишонч Ўзбекистон — Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг муҳим асоси эканлигини қайд этдилар. Томонлар давлат суверенитети, хавфсизлик ва ҳудудий яхлитлик каби икки мамлакат халқлари туб манфаатлари билан боғлиқ масалалар бўйича бир-бирларини қўллаб-қувватлашни давом эттирадилар.

Томонлар ўз ҳудудларида учинчи давлатлар ёки ҳар қандай ташкилотлар ёхуд гуруҳларнинг бошқа Томон давлат суверенитети, хавфсизлиги ҳамда ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган фаолият олиб боришига йўл қўймайдилар.

Томонлар халқаро масалаларда ва икки томонлама муносабатларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига қатъий риоя қилишларини, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро англашув ва бир-бирларининг манфаатларини ҳисобга олиш принциплари асосида ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришларини баён қиладилар.

Хитой томони Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришилгандан сўнг ўтган 26 йил мобайнида ривожланишдаги улкан муваффақиятларини юқори баҳолайди, Ўзбекистоннинг ўз ички шарт-шароитларига биноан мустақил танлаган тараққиёт йўлини қатъий қўллаб-қувватлайди, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ички барқарорликни таъминлаш ва турғун ижтимоий-иқтисодий тараққиётни илгари суриш учун олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатларни қатъий қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон томони «ягона Хитой» сиёсати олиб борилишини қатъий қўллаб-қувватлайди, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати бутун Хитойни ифодаловчи ягона қонуний ҳукуматлигини, Тайвань ва Тибет эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор баён қилади. Ўзбекистон томони ҳар қандай шаклдаги «Тайвань -мустақиллиги»га қарши чиқади, Тайвань бўғози икки томони ўртасидаги -муносабатларнинг тинч ривожланиши ҳамда мамлакатни тинч йўл билан бирлаштириш мақсадида Хитой ҳукумати томонидан олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

 

II бўлим

Томонлар амалий ҳамкорлик Ўзбекистон — Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланишини якдиллик билан қайд этадилар.

Томонлар амалдаги икки томонлама ҳужжатларни ва биргаликда келишилган лойиҳаларни ҳар томонлама кенг кўламда татбиқ қилишни, «Бир макон, бир йўл» доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий, транспорт-коммуникациявий ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда, шунингдек, саноат паркларини яратишда ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштиришни давом эттирадилар.

Томонлар ўзаро савдодаги мавжуд кенг имкониятлар ва салоҳиятдан тўлақонли фойдаланиш заруратини қайд этдилар ҳамда ўзаро савдо ҳажмини янада ошириб боришларини билдирдилар. Ўзбекистон томони ўзаро манфаатдорлик асосида, шунингдек, Узоқ муддатли савдо тўғрисида 

2009 йил 14 октябрда имзоланган Битимни амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, табиий ресурслар ва энергоёқилғи каби товарларни Хитой Халқ Республикасига етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар 2016 йилнинг июнь ойида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи мобайнида эришилган келишувларни изчил амалга оширишни давом эттирадилар.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми доирасида энергетика, гидроэнергетика, кимё тармоқларида, ирригация ва мелиорация, қурилиш материаллари -саноати соҳаларида ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича истиқболли инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришда Хитой Экспорт-импорт банки ва Хитой давлат тараққиёт банки иштирокини қўллаб-қувватлайдилар.

Томонлар иқтисодий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлашни, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданият ва туризмни ривожлантириш ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишни давом эттиришга келишиб олдилар.

Томонлар инфратузилма, кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштирадилар.

Хитой томони саноатни технологик модернизация ва диверсификация қилиш бўйича Ўзбекистон томони амалга ошираётган фаол сиёсатни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўзбекистон томони Ўзбекистон Республикасида Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун барча зарур шарт--шароитларни яратиш ва кўмаклашишга тайёрлигини эътироф этди.

Томонлар Хом ашё билан боғлиқ бўлмаган ва юқори технологияли соҳаларда ҳамкорлик қилиш дастури қоидаларини амалда татбиқ қилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, энг аввало, «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли қўшма корхоналар яратиш орқали инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Томонлар инвестициявий иқлимни такомиллаштириш, инвестицияларни қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.

Томонлар ишлаб чиқариш тузилмаларини биргаликда трансформация ва модернизация қилиш мақсадида замонавий юқори технологияли ва экологик тоза ишлаб чиқаришлар ва асбоб-ускуналар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлигини қайд этдилар.

Хитой томони Ўзбекистонда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини яратишни қўллаб-қувватлайди ҳамда улар ҳудудида, энг аввало, маҳаллий минерал ва хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни тайёрлаш бўйича қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга Хитой корхоналарини рағбатлантиради.

Томонлар транспорт соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда иккала мамлакатни бирлаштирадиган темир йўл, автомобиль йўллари ва ҳаво транспорти йўлакларини илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришнинг муҳим аҳамиятини таъкидладилар.

Томонлар ушбу ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Халқаро автомобиль қатнови тўғрисида битимнинг имзоланишини олқишладилар. Мазкур Битимни амалга ошириш ва миллий -ташувчилар фаолияти ҳамда мавжуд транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш икки давлат ўртасидаги ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасини -бирлаштирадиган самарали темир йўл йўлагини яратиш ҳамда Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой темир йўл қурилиши лойиҳаси бўйича маслаҳатлашувларни жадаллаштириш заруратини қайд этдилар.

Томонлар Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро қўмитаси ва унинг кичик қўмиталарининг икки томонлама амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришдаги мувофиқлаштирувчи ва рағбатлантирувчи ролини юқори баҳолайдилар ҳамда уларнинг йиғилишларини мунтазам ўтказиб боришни давом эттиришга келишиб олдилар.

 

III бўлим

Томонлар «уч ёвуз куч», наркотикларнинг ноқонуний муомаласи, кибержиноятчилик ва трансчегаравий уюшган жиноятчилик икки мамлакат ҳамда минтақанинг хавфсизлиги ва барқарорлигига жиддий таҳдид ҳисобланишини якдиллик билан эътироф этадилар. Мазкур таҳдидларга қарши курашиш учун Томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик, мутасадди идоралар ўртасида алмашинув, шунингдек, тезкор ахборотдан биргаликда фойдаланишни кенгайтирадилар.

Томонлар икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва хавфсизлик хизматларининг қўшма антитеррор тренингларини ўтказишни давом эттирадилар, барқарорликни сақлаш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш мақсадида қўшма фаолиятлари салоҳиятини ошириб борадилар.

Томонлар табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф қилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар, шунингдек, ушбу соҳага янги ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишга кўмаклашадилар.

Томонлар икки мамлакат мудофаа идоралари ҳамкорлиги натижаларини ижобий баҳолайдилар, барча даражаларда алоқаларни мустаҳкамлашда давом этадилар, яқин ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.

 

IV бўлим

Ўзбекистон ва Хитой Ипак йўлидаги қадимий цивилизацияларга эга мамлакатлар ҳисобланган ҳолда, унинг руҳини ривожлантириш учун ҳамжиҳатликда саъй-ҳаракатларини амалга оширадилар, Ўзбекистон ва Хитой цивилизациялари мевалари икки мамлакат халқларига янада кўпроқ фойда келтириши учун гуманитар алмашинувни чуқурлаштирадилар, маданий меросни асраш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайдилар ҳамда маданий анъаналар ва инновацияларни қўллаб-қувватлайдилар ва сақлаб қоладилар.

Томонлар маданият, таълим, фан, спорт, туризм каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни давом эттирадилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, илмий муассасалар, дўстлик жамиятлари, бадиий жамоалар ўртасида дўстона алмашинувни мус-таҳкамлайдилар, Конфуций институтининг Ўзбекистондаги филиали фаолиятини биргаликда бошқарадилар.

Томонлар қадимий Хива шаҳридаги меъморий ёдгорликларни реставрация қилиш ва қайта тиклаш ишларини юқори баҳоладилар ҳамда археология, маданий бойликларни асраш ва реставрация қилиш, шунингдек, мутахассисларни касбий тайёрлаш соҳаларида -ҳамкорликни ривожлантиришда давом этадилар.

Томонлар туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини тўлақонли амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Хитой Халқ Республикаси Туризм ишлари бўйича давлат бошқармаси ўртасида алмашинув ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, Томонларнинг туристик корхоналарини ўзаро туристлар алмашинувини оширишга рағбатлантириш ниятидалар.

 

V бўлим

Томонлар икки мамлакат минтақалари ва биродар шаҳарлари ўртасида алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантирадилар, Ўзбекистон Республикасининг Бухоро вилояти Бухоро шаҳри билан Хитой Халқ Республикасининг Хэнань провинцияси Лоян шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларининг ўрнатилиши ва ривожланишини олқишлайдилар.

 

VI бўлим

Томонлар халқаро масалалар бўйича ўзаро қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш икки мамлакат ўртасидаги стратегик ишончнинг юқори даражасини намоён этишини таъкидладилар.

Томонлар БМТ ва ШҲТ каби кўп томонлама тузилмалар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, муҳим халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ўз вақтида фикр алмашиш, позицияларни мувофиқлаштириш, глобал ва минтақавий таҳдидларга қарши биргаликда ҳаракат қилишни давом эттирадилар.

Томонлар Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлаш минтақа мамлакатлари ва умуман, бутун дунё учун муҳим аҳамият касб этишини якдиллик билан эътироф этадилар. Халқаро ҳамжамият Марказий Осиё минтақасининг тарихий-маданий анъаналарини тўлиқ ҳурмат қилиши, биргаликда минтақанинг ривожланиши ва тараққий этишига ҳисса қўшиши лозим. Томонлар -Марказий Осиё масалалари бўйича узвий мувофиқлашувни қўллаб-қувватлашга, минтақада Ўзбекистон ва Хитой манфаатларини ҳамжиҳатликда ҳимоя қилишга тайёрдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган самимий дўстона қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда ХХР Раиси Си Цзиньпинни иккала томон учун қулай бўлган вақтда Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлишга таклиф қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин

Пекин, 2017 йил 12 май

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР