XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 13 Май 2017

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5041-сон Фармони ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

1. Тошкент вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги Угом — Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжаликлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимининг сув хўжалиги ташкилотлари таркибидаги ирригация ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига берилсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотлар ва бошқармалар рўйхати 1-«а» иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 48 нафардан иборат марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси тузилмаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 3-«а» иловаларга мувофиқ;

Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

давлат ўрмон хўжаликларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига ходимларнинг белгиланган штат сони доирасида марказий аппарат тузилмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ва қўмита тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уни амалга оширишга кўмаклашиш Комиссияси 6-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси этиб (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) қайта ташкил қилинсин.

5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратини — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Жамғарма маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларини — Жамғарма маблағлари;

Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасини ҳамда давлат ўрмон хўжаликларини — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтини — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва грантлар;

“Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонасини, “Шифобахш” доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш марказини — бюджетдан ташқари маблағлар;

Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш марказини — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

Угом — Чотқол давлат миллий табиат боғини — Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати таъминоти харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағ ажратилишини назарда тутсин, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.

7. Қуйидагилар:

2017 — 2021 йилларда ўрмон хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, тармоққа илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш, моддий-техника базасини янгилаш, халқаро грантларни тармоққа жалб этиш чора-тадбирлари Дастури 7-иловага мувофиқ;

2017 — 2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида ўрмон майдонларини кенгайтириш (реконструкция қилиш), кўчатлар етиштириш, доривор ўтлар йиғиш, чорва моллари учун яйлов майдонлари ажратиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича чора-тадбирлар 8-иловага мувофиқ;

2017 — 2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида ўрмон майдонларни кенгайтириш (реконструкция қилиш), кўчатлар етиштириш, доривор ўтлар йиғиш, чорва моллари учун яйлов майдонлари ажратиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича чора-тадбирлар 9 — 19-иловаларга мувофиқ;

2017 — 2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида ўрмонларни яратиш ва экиш материалларини етиштириш бўйича чора-тадбирлар 9-«а» — 19-«а» иловаларга мувофиқ;

2017 — 2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш прогноз кўрсаткичлари 9-«б» — 19-«б» иловаларга мувофиқ;

2017 — 2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик ва саноат маҳсулотлари етиштириш, шунингдек, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш прогноз кўрсаткичлари 9-«в» — 19-«в» иловаларга мувофиқ;

2017 — 2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ўрмон хўжаликлари кесимида доривор ўсимликлар етиштириш ва тайёрлаш прогноз кўрсаткичлари 9-«г» — 19-«г» иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига 7 — 19 иловаларда кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш юзасидан масъулият юклансин.

8. 2017 — 2021 йилларда ўрмон хўжаликлари томонидан манзарали ва мевали дарахтларнинг ниҳол ва кўчатларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 20-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда 20-иловага мувофиқ 

2017 — 2021 йилларда ўрмон хўжаликларида манзарали ва мевали дарахтларнинг ниҳол ва кўчатларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.

9. “Агробанк” АТБга Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари, таркибий корхона ва ташкилотларига мазкур қарорда тасдиқланган Дастурни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда:

икки ой муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари, касб-ҳунар коллежларида ўрмон хўжалиги техниги мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни инобатга олган ҳолда, ўрмон хўжалиги тизими учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқув режалар ва дастурларни танқидий кўриб чиқсин, таълим стандартлари, ўқув режалар ва дастурларни замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда янги таҳрирда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб жорий этсин;

бир ой муддатда жадвал ишлаб чиқилсин ҳамда замонавий талаблар ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, касб-ҳунар коллежларида “ўрмон хўжалиги техниги” мутахассислиги бўйича ўқитиладиган махсус фанлар бўйича янги дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш ва чоп этишни таъминласин;

ўрмон хўжалиги учун кадрлар тайёрлаётган касб-ҳунар коллежларини йўналиш бўйича махсус билимга эга малакали ўқитувчилар билан мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ўрмон хўжалиги бўйича кадрлар тайёрлашни амалга ошираётган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бевосита танлаган мутахассислиги бўйича ишга жойлашишига ёрдам берсин ва назоратни кучайтирсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ўқув жараёнини ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш, зарур ўқув-ишлаб чиқариш базасини шакллантириш мақсадида касб-ҳунар коллежларини 21-иловага мувофиқ шартнома асосида муайян давлат ўрмон хўжаликларига бириктириш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бириктирилган касб-ҳунар коллежларини уларга зарур бўлган ўқув-методик материаллар, асбоб-ускуналар, авваламбор, лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси билан жиҳозлаш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги фундаментал, амалий ва инновацион давлат илмий-техника дастурларини шакллантиришда уларга қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, илмий лойиҳаларнинг киритилишини таъминласин:

республикамизнинг тупроқ-иқлим шароитларига тўлиқ мослашган ноёб манзарали, мевали дарахтлар, буталар ва доривор ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги, экспортбоп навларини яратиш;

ўрмон фонди ерларида дарахт кўчатларини экиш, парваришлаш, ҳосилини йиғиб-териб олиш ва бошқа агротехника тадбирларини амалга ошириш бўйича янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси, агрегат ва асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

13. “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртманомалари бўйича ўрмон фонди ерларида ўрмонларни кўпайтириш мақсадида дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш, ўрмон-мева маҳсулотлари ҳосилини йиғиб олиш, шунингдек, бошқа агротехника тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган техника, агрегат ва асбоб-ускуналарнинг белгиланган тартибда ишлаб чиқарилишини ва хўжалик юритувчи субъектларга лизинг асосида етказиб берилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота дарахтзорлари барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш манбалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритсин;

ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, олий таълим муассасаларини ўрмон хўжалиги мутахассисликлари бўйича тамомлаган ёш мутахассисларни соҳага жалб этиш механизмини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни;

вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни;

Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисидаги низомни;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳақидаги низомни тасдиқласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлаштирилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини зарур телекоммуникациялар, интернет ахборот тармоғига кириш ва телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.

18. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси  Президенти  Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 11 май

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига шарҳ

Мамлакатимизнинг ўрмон хўжалиги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, жумладан, ноёб манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда доривор ўсимликларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда ўрмон фондининг 300 дан ортиқ ўсимлик ва 180 дан ортиқ ҳайвон турлари “Қизил китоб”га киритилган.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги соҳасида кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида республикамизда ўрмон фонди ер майдони ҳажми сезиларли даражада кўпайди. Бугунги кунда давлат ўрмон фонди ерлари ҳажми республика умумий ер майдонининг 25,2 фоизини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида 5,3 фоиздан ошмас эди.

Ҳозирги пайтда республикамизнинг ўрмон фонди бир неча давлат ташкилотлари томонидан бошқарилмоқда. Бу эса ўрмон фондидан самарали фойдаланишда ягона давлат сиёсатини юритиш принципига мос тушмайди.

Бундан ташқари, соҳанинг моддий-техника базаси жисмонан ва маънан эскиргани ва -етарли даражада модернизация қилинмаётгани, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантларини соҳага жалб қилиш ишларининг сустлиги, ушбу тармоқда юқори малакали мутахассислар етишмаслиги, ўрмон қонунчилигидаги айрим меъёрларнинг амалий аҳамияти ва уларни амалга ошириш механизми йўқлиги соҳа фаолиятини ривожлантириш, ўрмонларни кўпайтириш, муҳофаза қилиш ва улардан -самарали фойдаланишда қийинчиликлар туғдирмоқда.

Шу муносабат билан ўрмон хўжалиги соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида кўзда тутилган бошқа вазифаларни ҳал этиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ўрмон хўжалигини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қабул қилинган ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил қилиш йўли билан соҳани бошқариш тузилмасини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Ҳудудларда ўрмон фонди ишларини ташкил этиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш, жумладан, ўрмонларни кўпайтириш, муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳамда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ўрмон хўжалиги бошқармаларини ташкил этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти ҳокимлиги ихтиёридаги Угом — Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.

Шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳасига илмий ишланмалар, тавсия ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тузилмасида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш назарда тутилган.

Қайд этилган ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқ белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига илгари юкланган вазифалар билан бир қаторда, янгидан яратилган манзарали ўсимликлар навлари кўчатлари ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштириш, уларни етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, жумладан, юқори қўшилган қийматли халқ истеъмоли товарлари ишлаб -чиқаришни йўлга қўйиш, ушбу соҳага халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш, ўрмон хўжалиги соҳаси ташкилотларини малакали олий, ўрта ва кичик бўғин кадрлари билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича ягона тизимни жорий этишга йўналтирилган қўшимча вазифалар юкланмоқда.

Ўрмон хўжалигини яқин истиқболда янада ривожлантириш мақсадида тасдиқланган: 

Ўрмон хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, илғор илмий-техника ютуқларини соҳага жорий қилиш, моддий-техника базасини янгилаш, соҳага халқаро молия институтларининг грантларини жалб этишни янада кучайтириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастури;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида 2017 — 2019 йилларда ўрмонлар майдонларини кенгайтириш (реконструкция қилиш), кўчат етиштириш, доривор ўсимликларни йиғиб олиш, чорва молларини боқиш учун яйловлар ажратиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар;

2017 — 2021 йилларда ўрмон хўжаликлари томонидан манзарали ва мевали дарахтларнинг ниҳол ва кўчатларини, жумладан, унаби, лимон ва ёнғоқ етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга.

Чора-тадбирларни ишлаб чиқишда яқин уч йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик ҳамда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бунда амалга оширилаётган ишларнинг якуний мақсади сифатида давлат ўрмон фонди ерларида, жумладан, дашт ва чўл ҳудудларида янги ўрмонларни барпо этиш, қишлоқ хўжалиги экин ерлари атрофида иҳота ўрмонларини тиклаш, республикамизда экологик муҳитни яхшилаш бўйича амалий база яратиш ишларини амалга ошириш назарда тутилди.

Республикада режали равишда писта плантациялари майдонларини кенгайтириш ҳисобига писта етиштиришни рағбатлантириш, талаб этиладиган миқдорда сифатли писта кўчатларини аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш лозимки, писта етиштиришни кўпайтириш орқали нафақат импортни -қисқартириш ва валютани тежашга, шунингдек, аҳолининг писта маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондириш ва пистанинг бозордаги нархини пасайтиришга эришилади.

Қабул қилинган ҳужжатлар билан олий, ўрта махсус ва профессионал давлат таълим -стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг ўрмон хўжалиги тизими учун малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган қисмини қайта кўриб чиқиш, касб-ҳунар коллежларида кадрларни тайёрлаш, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янги дарсликлар яратиш, ўрмон хўжалиги учун кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежларини малакали, махсус билимларга эга ўқитувчилар билан кучайтиришга эътибор қаратилган.

Қабул қилинган ҳужжатларда ўрмон хўжалиги тизими учун кадр тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўзлари танлаган касб йўналишлари бўйича ишга -жойлашишда кўмаклашиш ва назоратни кучайтириш юзасидан топшириқ берилган.

Ўқув жараёнини амалиёт билан узвий боғлаш, зарур ўқув-ишлаб чиқариш базасини шакллантириш мақсадида ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини аниқ давлат ўрмон хўжаликларига бириктириш юзасидан қарор қабул қилинган.

Фармон ва қарорнинг амалга оширилиши:

республика давлат ўрмон фондини давлат томонидан бошқариш самарадорлигини -оширади ва соҳа фаолиятини сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаради;

ўрмон ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, кенг кўламда кўпайтиришни жорий этиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали -фойдаланиш, саноат кўламида манзарали ва мевали дарахт ва буталар плантацияларини етиштиришни кенгайтиришни таъминлайди;

республикамизнинг тупроқ-иқлим шароитларига мослаштирилган манзарали дарахт ва бута ўсимликлари кўчатларининг янги навларини яратиш, илмий асосланган истиқболли технологияларни ишлаб чиқиш, экспортбоп кўчатларнинг янги навларини яратиш, селекция ишлари самарадорлигини оширади;

ўрмон фонди потенциалидан янада самарали фойдаланиш, ҳудудларнинг экологик -ҳолатини яхшилаш, қўшимча даромад олиш ва янги иш ўринлари яратишга эришишни;

доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотлар тузилишига эришишни;

истеъмол бозорининг қишлоқ хўжалиги, жумладан, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотлари ва халқ истеъмоли товарлари билан тўлдирилишини таъминлайди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган