XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари Фаровон ҳаёт завқи Фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди Олий таълим тизими замонавий ёндашувлар асосида ривожланади Умидбахш мулоқотлар, амалий лойиҳалар Илғор технологиялар, инновацион дастурлар электрон тижорат равнақида муҳим аҳамият касб этмоқда Ижтимоий йўналтирилган профессионал фаолият «Баҳор нафаси» 2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард ақш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида
  • 21 Апрель 2017

Уй-жой коммунал соҳасида янги босқич

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, уларнинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшашларини кафолатлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсадидир.

Бунда уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг янги механизмларини жорий этиш фуқаролар турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда коммунал хизмат кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантириш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар рўёбга чиқарилмоқда. Ўтган даврда қабул қилинган бир қатор қонунлар соҳани тараққий топтиришнинг ҳуқуқий асоси бўлаяпти.

Бироқ шиддат билан ўтиб бораётган давр уй-жой коммунал соҳасини янада -такомиллаштириш ва ривожлантиришни тақозо этмоқда. Президентимиз Шавкат -Мирзиёев томонидан жорий йил 18 апрель куни имзоланган “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон соҳада олиб борилаётган ишларни тубдан яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўр-сатиш вазирлиги ҳамда унинг таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳамда уларнинг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимлари ташкил этилмоқда.

Янги вазирлик ҳузурида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва иккита давлат унитар корхонаси — “Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ва “Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ташкил қилинади. Шуни таъкидлаш лозимки, иккинчи давлат унитар корхонаси бевосита Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бўйсунади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг ҳудудий бошқармалари, инспекциялари ва минтақалараро филиалларининг фаолияти йўлга қўйилади. Бундай ёндашув соҳадаги ишларни нафақат республика, балки ҳудудларда ҳам тизимли олиб бориш имконини беради. Бу эса жабҳада фаолият юритаётган ҳар бир мутахассисдан ўз ишини танқидий таҳлил қилиш, қатъий тартиб-интизом ҳамда шахсий жавобгарликни талаб қилади.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар, авваламбор, амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо этади. Шу боис Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий -жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Уй-жой кодекси ва “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритилади. Бу, ўз навбатида, биз, депутатлардан парламентда тегишли қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш жараёнида уй-жой коммунал соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозимлигини кўрсатади. Фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилиши ҳам, ҳеч шубҳасиз, бу борада долзарб аҳамиятга эга. Бинобарин, одамларнинг қонунлар мазмун-моҳиятидан -хабардорлиги, ҳуқуқий маданиятининг юксаклиги соҳадаги муаммоларга ўз вақтида ва самарали ечим топишга кўмаклашади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг сифати нафақат масъул ташкилотлар фаолиятига, балки фуқароларнинг ўзларига ҳам боғлиқлигини ҳаётий мисоллар орқали кўрмоқдамиз. Масалан, депутатлар жойларда ҳақиқий аҳволни ўрганиш чоғида аҳоли томонидан кўп хонадонли уйлардан фойдаланиш жараёнида белгиланган техник тартибга риоя этмай, тегишли органлар билан келишмасдан ўзбошимчалик билан қайтадан режалаштириб олганликлари каби ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлишмоқда. Фуқаролар бундай ҳаракатлар қандай оқибатларга олиб келишини, нафақат ўз оиласи, балки атрофдагиларга ҳам жиддий зарар келтириши мумкинлигини кўп ҳолларда тасаввур ҳам қилмайдилар. -Фармонда белгиланганидек, кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш жуда ўринли бўлиб, бу фуқароларнинг хавфсиз муҳитда яшашига зарур шарт-шароит яратади.

Умуман айтганда, ушбу Фармоннинг ижроси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилашга имкон беради.

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган