XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 21 Апрель 2017

Эъзоз топган қадриятлар

Ҳунармандчилик — аждодларимиздан мерос қадрият. У истиқлол шарофати билан қайта қадр топди, ривожланди. Оилавий тадбиркорликка кенг йўл очилиши эса соҳа равнақида янги босқични бошлаб берди. 

Бунда халқ ижодиёти вакилларига яратилган имтиёз ва имкониятларнинг аҳамияти беқиёс. 

Самарқанд вилоятида олиб борилаётган ишлар ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Зеро, мазкур заминнинг истеъдодли вакиллари қўлида сайқал топган амалий санъат намуналари қадр-қиммати баланд.

Миржамол Асадов ҳам ҳунарни санъат даражасига кўтарган моҳир усталардан биридир. Шу боис унинг довруғи нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам машҳур. Масалан, Туркия давлатининг Конья шаҳрида жойлашган Жалолиддин Румий зиёратгоҳидаги 84 метрлик айвон устунлари, эшик ва ромларида М. Асадовнинг ижодий намуналарини учратасиз.

Уларга ишланган нақшинкор безаклар беихтиёр ҳайратингизни оширади. Москвадаги “Самарқанд” савдо маркази кириш қисми ҳам ана шундай услубда сайқалланган. Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Бинобарин, устанинг икки қаватли нақшлари Хива, Навоий, Бухоро, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги ёдгорликлар, пойтахтимиздаги Ўзбек миллий академик драма театри, ўафур ўулом, Ойбек, Мухтор Ашрафий уй-музейлари, Республика қўғирчоқ театри, Кўкалдош, Абул Қосим мадрасаларига алоҳида зеб бериб турибди. Бундан ташқари, Самарқанддаги Ҳазрати Хизр, Амир Темур мақбаралари, Бибихоним масжиди, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси, Арк ичидаги Масжиди Калон, ўиждувондаги Улуғбек мадрасаларининг эшик-ромлари, устунлари — ноёб истеъдод соҳибининг машаққатли меҳнати маҳсули.

— Биринчи Президентимизнинг 2010 йил 30 мартдаги “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони касб-коримизга янада барака киритди, — дейди Миржамол Асадов. — Хусусан, унда белгилаб берилган имтиёзлар ҳунармандчилик негизида оилавий бизнесини йўлга қўйган кўплаб юртдошларимиз даромадига даромад қўшди. Қолаверса, бетакрор буюмлари билан нафақат маҳаллий харидорлар, балки хорижий сайёҳлар эътиборини ҳам ўзига жалб қилаётган ёш усталаримизнинг интилишу изланишлари, ғайрату шижоатини кўриб қувониб кетаман. Негаки, улар касбимиз давомчилари, эртамиз эгалари, фахримиз ва ғуруримиздир.

Дарҳақиқат, Самарқандда бундай қўлигул кишилардан 1076 нафари “Ҳунарманд” уюшмасига бирлашиб, қадимий касбларни қайта тиклаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётир. Улар томонидан ҳунармандчиликнинг 25 йўналиши бўйича мингдан ортиқ турда тайёрланаётган истеъмол моллари ва совғабоп буюмларга талаб юқори. Миллий ҳунармандчилик сир-асрорлари ва анъаналарини  ўргатиш мақсадида жойларда 146 та “Устоз — шогирд” мактабига асос солиниб, уларга 393 нафар ёш жалб қилинган. Бундан ташқари, ҳамкор ташкилотлар кўмагида ёшларни ҳунарга қизиқтириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга мўлжалланган тадбирлар ташкил қилинаяпти, банклар томонидан имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари -ажратилмоқда. 

Албатта, бундай хайрли ишлар юртимиз тараққиётини таъминлаши муқаррар. Зеро, -инсон меҳри, кўз нури ва қалб қўри билан тайёрланган ҳар бир дурдона халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини ҳамиша яққол намоён этади. 

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Шомурот ШАРАПОВ 

олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган