XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 20 Апрель 2017

Қорабайир — отларнинг сараси

От — эр йигитнинг қаноти. Халқимизнинг кўп мингйиллик достонларида ҳам от тимсоли юксак мақомда мадҳ этилади, соҳибининг яқин кўмакчиси сифатида таърифланади.

Дарҳақиқат, халқимиз отни ўзгача қадрлайди. Урф-одатларимиз,  “Кўпкари”, “Оломон пойга”, “Ағдариш” каби миллий ўйинларимизни тулпорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зотан, азал-азалдан арғумоқлар сараси шундай спорт мусобақаларида сараланади. 

Чин солномаларида қайд этилишича, Ўрта Осиё давлатларининг ўтроқ аҳолиси эрамиздан аввалги даврларда ҳам довруғи довон ошган арғумоқ отларни кўпайтириш билан шуғулланган. Хитой императорлари учқур тулпорларни ўз юртига олиб келиш мақсадида савдогарлар ва элчиларни, ҳарбий экспедицияларни бир неча бор жўнатган. Ўзбек халқининг фахри бўлган қорабайир ана шундай талаб юқори бўлган от зотлари сирасига киради.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида йилқичиликда наслчиликни сақлаш ва ривожлантириш, айниқса, қорабайир зотини кўпайтириш бўйича зарур йўл-йўриқ ҳамда кўрсатмалар берди. 

Таъкидлаш керакки, қорабайирнинг пайдо бўлиши ўзбек халқининг тарихи билан узвий боғлиқ. Халқ селекцияси маҳсули бўлган ушбу зот ўзгарувчан табиий-иқлим шароитларига мослашувчанлиги, чопқирлиги, кучлилиги билан ажралиб туради. Ташқи кўриниши эса ниҳоятда кўркам.  

Хўш, қорабайир сўзи қандай маънони англатади?  Мазкур ифода турлича талқин қилинади. Айрим олимлар “қора” — соф, “байир” — жайдари, яъни соф жайдари от, деб изоҳлашса, баъзилари арабчада “қора” отни, “байир” эса туяни билдиради, шу жиҳатдан ёндашганда, бақувват от, деб таърифлашади. 

Эҳтимол, шундайдир. Бироқ кўп йиллик тадқиқотларга кўра, ушбу от ўта чайир бўлиб, қора терга тушса ҳам чарчамайдиган, озуқа танламайдиган пишиқ зот ҳисобланади. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари қорабайир йилқичилигининг маркази ҳисобланади. 

Қорабайир ўзининг қатор  биологик  хусусиятлари билан бошқа зотлардан устунликка эга. Яъни тоғ шароитига яхши мослашади, иссиқ ва совуққа бардошли. Пойгада, айниқса, узоқ масофага чопиш, тўсиқлардан сакраб ўтишда бошқа зотлардан асло қолишмайди. Миллий от спорти мусобақаларида эса унга тенглашадигани топилмайди. Улардан нафақат салт минишда, балки қишлоқ хўжалиги ишлари, юк ташишда ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Зеро, унинг чаққонлиги паст-баланд жойлар, тоғли ҳудудларда бемалол юриш имконини беради.

Мазкур от ўта хушбичимлиги билан кишини ўзига мафтун этади.  Унинг тана тузилиши қотма, тўши кенг, бўйни қисқа бўлса-да, анча йўғон, қарчиғайи унча баланд эмас, оёқлари нисбатан узун бўлиб, юрганида, чопганида янада кўркамлик касб этади. Ранги, асосан, тўриқ, жийрон, кўк, малла, қора, чавкар, шунингдек, саман тусда бўлади. 

Уларнинг маҳсулдорлиги ҳам юқори. Масалан, сўйим чиқими катта отларда 56-57 фоизни ташкил этса, биялар бир лактация давомида 1750 литргача сут беради. 

Умуман олганда, бу зот хўжалик ва биологик жиҳатдан ноёб хусусиятларга эга. Қадимда деҳқончилик ишларини бажариш, оғир юк ташишда асосий таянч бўлган бўлса, кейинчалик от спорти ўйинларида учқурлигини намоён қилган. Шу боис ҳам соҳибқирон Амир Темур навкарларини қорабайир билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратган. 

Бизга ғурур ва ифтихор бағишлайдиган ҳақиқат шундаки, ватани Ўзбекистон бўлган қорабайир зоти жаҳон от селекциясининг олтин фондига киритилган. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан унинг генофондини сақлаб қолиш, наслчилигини тиклаш ва ривожлантириш ишларига киришилгани қувонарлидир. Бинобарин, Яккабоғ туманида ташкил этилаётган “Қорабайир отчилик мажмуаси” хўжалиги қорабайир зотли отларни кўпайтириш ҳамда наслчиликни ривожлантиришга ихтисослаштирилади. Мажмуада 200 тагача йилқи боқилиб, учқур тулпорлар етказиб берилиши кўзда -тутилган. Буларнинг барчаси йилқичилигимиз довруғини дунёга ёйиш,  ўзбек чавандозлари жаҳон мусобақаларида юқори ўринларни қўлга киритишига кенг йўл очиб бериши муқаррар.

Дўстмуҳаммад ХОЛМИРЗАЕВ,

профессор.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган