XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 19 Апрель 2017

Эъзоз ва эҳтиром ифодаси

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан жойларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, мулоқотлар ўтказилмоқда. Хонадонларига ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинаяпти.

Андижон вилоятида ҳам бундай тадбирлар юксак савияда ташкил этилмоқда. “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик”, “Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият” шиорлари остида ўтказилаётган давра суҳбатларида нуроний отахонлар ёшларга бугунги дориламон кунларнинг қадрига етиш, тинчлик-тотувликни кўз қорачиғидек асраш лозимлигини уқтирмоқдалар.
Шунингдек, Президентимизнинг шу йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғаларини тантанали тарзда топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Андижон шаҳрида истиқомат қилаётган Абдумуталиб ота Тожибоев хонадонида бўлди. Меҳнат фахрийсини қутлаб вилоят ва туман ҳокимияти, кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар. Шундай шукуҳли кунларда отахон “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ҳамда уларга бепул техник хизмат кўрсатиш имтиёзидан фойдаланган ҳолда, “Дамас” автомашинасини харид қилди.
— Бизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнунмиз, — дейди Абдумуталиб ота. — Президентимизга минг раҳмат! Инсон қадри улуғланган мана шундай юртда яшаётганимиздан бахтиёрмиз.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманида байрамона руҳда ўтмоқда. Уларда вилоятда истиқомат қилаётган 86 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланаяпти.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган