XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 18 Апрель 2017

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 30 дақиқа кифоя

Шу йилнинг апрель ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари интернетдаги Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz)га мурожаат этиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бошқача айтганда, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқаро “ягона дарча” марказига бормасдан туриб ҳам, порталдаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунинг учун атиги ўттиз дақиқа кифоя.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Анвар УСМАНОВ билан суҳбатимиз ишбилармонлик салоҳиятини намоён этиш истагидаги фуқароларга яратилган бундай қулайлик ва имкониятларнинг ташкилий-ҳуқуқий асоси, ушбу йўналишда қилинаётган ишлар хусусида бўлди.

— Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини қонун билан ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айтиш мумкинки, барча соҳадаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган, — дейди А. Усмонов. — Хусусан, тегишли ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, давлат хизматларидан фойдаланишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тадбиркорларнинг хизмат кўрсатувчи мансабдор шахслар билан бевосита алоқасини истисно қилиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимиятлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “ягона дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди.

“Ягона дарча” марказларининг афзаллиги шундаки, тезкор ва қулай бу тизим тадбиркорларимизнинг турли давлат идоралари эшиги олдида навбат кутиб, ортиқча вақт ва сарф-харажат қилишига чек қўйди. Барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини назорат қилиб бориш адлия органлари зиммасига юклатилди.

— Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорлар учун тақдим этилаётган янги қулайликлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

— Президентимиз ташаббуси асосида жойларда халқ билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар, айниқса, ишбилармон қатлам вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувларда тадбиркорлик субъектларига лицензия ва рухсатномаларни бериш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш жараёнларида “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишда айрим муаммолар учраётгани маълум бўлди. Яширишнинг ҳожати йўқ, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаши учун ҳанузгача турли давлат идораларига мурожаат этишга мажбур бўлмоқда. Қолаверса, лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан талаб даражасида фойдаланилмаётир.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу муаммоларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, замонавий АКТдан фойдаланиш кўламини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришда муҳим қадам бўлди. Қарорга мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар (банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари), барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш “ягона дарча” марказлари томонидан амалга оширилади. Бу билан тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқ тизими яхлитлашди. Интернетда “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси ишга -туширилгани ҳам эътиборлидир. Эндиликда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар ҳамда лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш, тадбиркорлар учун қулай шаклда рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланиш мумкин.

— “Ягона дарча” марказлари фаолиятида қандай ўзгаришлар юз беради?

— Президентимизнинг юқоридаги қарорига биноан, қўшимча 86 турдаги лицензия ва рухсатномаларни “ягона дарча” марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда. Уларнинг 18 таси 2017 йилда жорий этилса, қолган 68 таси 2021 йилгача амалиётга киритилади.

Шу билан бирга, туман ва шаҳарлар ҳокимиятлари тузилмасида тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилди. 

Адлия вазирлигига “ягона дарча” марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар орқали давлат хизматлари кўрсатишда ваколатли органлар томонидан йўл қўйилган қонунбузарликлар бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда АКТ жорий этилишини тизимли таҳлил қилиш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, “ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш каби вазифалар юклатилди. Вазирликда Давлат хизматларини кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, жойларда эса унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

— Сал аввалроқ, аниқроғи, 2016 йил 28 октябрда Президентимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бу қарор ижросини таъминлаш жараёни қандай кечмоқда?

— Қарорга кўра, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялашган интернетда янги тизим орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан кечаю кундуз ўтказиш ва ҳисобга қўйишни таъминлаш белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 9 февралдаги қарори асосида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида, Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида низомлар ҳамда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламенти тасдиқланди ҳамда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб амалга киритилди.

Янги тизим жорий этилиши билан тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишда қатор қулайликлар йўлга қўйилди. Апрель ойидан эътиборан  тадбиркорлик субъектлари “ягона дарча” марказига шахсан келиб ёки www.my.gov.uz портали орқали давлат рўйхатидан ўтиши мумкин. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар рўйхатдан ўтиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар қисқартирилди. Эндиликда рўйхатдан ўтиш учун белгиланган тартибда тўлдирилган ариза ва таъсис ҳужжатларини тақдим этишнинг ўзи етарли ҳисобланади. Таъсис ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан текширилмайди, яъни экспертиза қилинмайди.

Тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар эса давлат рўйхатидан ўтиш учун фақатгина белгиланган шаклдаги аризани тақдим этади, холос.

Яна бир гап. Тадбиркорлик субъектлари агар давлат рўйхатидан ўтиш учун интернет орқали мурожаат этса, давлат божларининг белгиланган миқдоридан ярмини тўлайди. Бу эса тадбиркорларимизни янада кўпроқ АКТ имкониятларидан фойдаланишига рағбат бўлади. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномалар ҳам қоғоз кўринишида берилмайди. У тизимда шаклланади ва гувоҳномани тадбиркорлик субъектлари исталган нусхада чоп этиши мумкин. Тегишли органлар эса тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни тизим орқали билиши мумкин. Фирма номларини олиш ҳам реал вақт режимида амалга оширилади. Давлат реестри марказлашган тарзда тизим орқали тегишинча “ягона дарча” марказлари томонидан шакллантирилади ва юритилади. Қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида эълон беришига ҳам ҳожат қолмайди. Мазкур хабарномани Ягона порталда эълон қилишнинг ўзи етарли бўлади.

— Ҳозир ушбу вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Адлия вазирлиги томонидан кўрилаётган чоралар хусусида ҳам тўхталсангиз.

— Тадбиркорларга яратилаётган мана шундай қулайликларнинг амалда ўз исботини топиши учун аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан “ягона дарча” марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, улар орқали давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича 47 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат хатловдан ўтказилди. Тадбиркорлик субъектларини автоматлаштирилган рўйхатдан ўтказиш бўйича жорий этиладиган электрон тизимни “ягона дарча” марказлари ва бошқа масъул идоралар ходимларига ўргатиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ўтказилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг янада равнақ топиши учун тўлиқ эркинлик бериш, амалиётда “Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади”, деган принципни амалга ошириш йўлидаги бундай саъй-ҳаракатлар юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«Халқ сўзи» мухбири

Фарида МАҲКАМОВА

суҳбатлашди.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган