Эътибордан кўнгиллар шод
  • 18 Апрель 2017

Эътибордан кўнгиллар шод

Бир гуруҳ давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг Муҳсиновлар хонадонига ташриф буюриши Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 93 ёшли Аҳмад бобо ҳамда унинг оила аъзоларини беҳад хурсанд қилди.

— Уруш ҳеч кимга яхшилик келтирган эмас, — дейди отахон. — Унинг даҳшатларини, жабрини бизнинг авлод кўрди, -бошқа ҳеч кимнинг бошига ундай кунлар тушмасин. Шунинг учун тинчлик-осойишталикни бебаҳо неъмат, деб биламиз. Ёшларга насиҳат қилганда ҳам “Фаровон турмушнинг қадрига етинглар, давлатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшинглар”, дея уқтирамиз.

Отахоннинг файзли хонадонида кечган тадбирда вилоят ҳокими Ў. Барноев ва бошқалар қатнашиб, Аҳмад бобо Муҳсиновга Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совға-саломларни тантанали тарзда топширдилар.

Вилоятда истиқомат қилаётган 87 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 2018 нафар фронт орти меҳнат фахрийсига ҳам ана шундай эҳтиром кўрсатилиб, улар билан дийдорлашув тадбирлари ўтказилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn