“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 25 Март 2017

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.

Диққат, танлов!

Ижодий танлов барча хоҳловчиларнинг газеталаримиз саҳифаларида юртдошларимиз эзгу интилишлари, мамлакатимиз тараққиёти йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан чиқиш қилишларига имкон яратади. 

Танловга тақдим қилинган мақола ва фотосуратларда (ёки мақола ва фотосуратлар туркумида) жонажон Ўзбекистонимиз тараққиётининг асосий босқичлари, ютуқ ва марралари акс эттирилиши зарур. 

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти ижодкорларни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда уни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашишга чақиради. Халқимизнинг бой маънавий мероси ва қадриятлари, ҳудудларимиз ранг-баранглиги, ўзининг ҳалол меҳнати билан юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган ҳамда мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллигини янада катта натижалар билан кутиб олишга интилаётган турли касб эгалари, фидойи замондошларимиз сиймосини тасвирлашдек эзгу мақсадларга урғу берилиши ҳам мақсадга мувофиқдир.

Тақдим қилинган материалларни кўриб чиқишда уларнинг ҳаётийлиги, лўндалиги, бадиий мазмуни ва оригиналлигига эътибор қаратилади.

Танловга материаллар қуйидаги тартибда қабул қилинади:

— муаллифлик ҳуқуқи учинчи шахсга берилмаган ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилмаган мақолалар (электрон ёки А4 форматдаги қоғозга чоп этилган нусхада);

— 2017 йилда jpeg форматда RGB ранглар текислигида суратга олинган, юқори сифатга эга ва камида 2000 пиксель ўлчовдаги фотосуратлар электрон нусхаларда қабул қилинади. Тасвирларда рамкалар, ёзувларга йўл қўйилмайди. Фотосуратлар қисқа ҳамда ишончли имзо билан тўлдирилиши керак.

Ижодий ишларни қабул қилиш 2017 йилнинг 31 декабригача давом этади.

Танловда қатнашиш учун материаллар ва фотосуратларга муаллиф ҳамда унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги маълумот, паспорт нусхаси ва телефон рақамлари илова қилиниши лозим. Энг яхши мақолалар ҳамда суратлар “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилади. Танлов натижаларини кўриб чиқишнинг сўнгги босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан мақолалар ҳамда фотосуратларнинг уч нафар энг яхши муаллифи эълон қилинади. Улар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

“Танлов учун материаллар” белгиси остидаги ижодий ишлар “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятига қуйидаги манзил бўйича юборилади: 100000, Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй ёки Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон почтаси.

Телефонлар: (0-371) 233-52-55, 233-10-28.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn