XS.UZ
Ҳар бир ҳужжат вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши 2017 — 2021 йилларда  қайта тикланувчи энергетикани  янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди Қадриятлар тараннум этилган фестиваль Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида Улкан таассуротлар, муросасиз беллашувлар, ёрқин натижалар Орият, ғурур ва шижоат баҳси Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига
  • 18 Март 2017

Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир

Ўзбеклар ва туркманлар азалдан ёнма-ён, аҳил-иноқ яшаб келган, ўзаро савдо-сотиқ қилган, бир-бирининг маданиятини бойитган. 

Бу яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлмоқда. 

Наврўз айёми арафасида Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири ШИРИЕВ ЎзА мухбирига ушбу байрамнинг минтақамиз халқлари ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўзлаб берди: 

— Барча халқда баҳор янгиланиш рамзи ҳисобланади, илиқ кунларнинг бошланиши дилларга қувонч бағишлайди. Асрлар давомида ўз моҳиятини сақлаб келаётган ҳаётбахш Наврўз айёми инсон руҳини кўтариб, халқларни дўстлик риштаси билан боғлайди. Ушбу қадимий байрам жаҳон маданий меросининг ажралмас қисми сифатида алоҳида аҳамият касб этади.

Наврўз Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркия, Эрон, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда энг севимли байрамлардан биридир.

Уйғониш ва гўзалликни ифода этувчи, кишига кўтаринки кайфият бағишлайдиган бу байрам бугунги кунда халқларни бирлаштириб, тинчлик, ободлик, меҳр-оқибат, эзгулик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этувчи, бутун дунёда дўстлик ҳамда ҳамжиҳатликка даъват қиладиган халқаро байрамлардан бирига айланди. 

Жаҳон маданияти дурдонасида Наврўз айёмининг ўрнини мустаҳкамлаш ва бутун дунёда унинг инсониятга хизмат қиладиган қадриятларини оммалаштириш мақсадида 2009 йил 30 сентябрда 24 давлатнинг қўллаб-қувватлаши самарасида Наврўз инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилди.

Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Афғонистон, Эроннинг ҳамкорлиги ва саъй-ҳаракатлари билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2010 йил февраль ойида бўлиб ўтган 64-сессиясида 21 мартни “Халқаро Наврўз куни” деб эълон қилиш тўғрисида махсус резолюция қабул қилинди. Мазкур резолюцияга мувофиқ, Наврўз халқлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаб, Шарқ халқларининг тарихий-маданий анъаналарини оммалаштиришга хизмат қиладиган байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. 

Мамлакатларимизда бу байрамга одамлар пухта тайёргарлик кўради. Тарихдан маълумки, Ўзбекистонда Наврўз айёмида азалдан халқ сайиллари, байрам бозорлари, от пойгаси ва бошқа тадбирлар ташкил этилган. Ушбу анъаналар бугун ҳам давом -эттирилаётгани қувонарлидир. 

Ўзаро ишонч ва англашув руҳида мунтазам ўтказилаётган олий даражадаги учрашувлар Туркманистон — Ўзбекистон ўртасидаги мулоқотни изчил ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 

6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи катта воқеа бўлди ва халқларимиз ўртасида анъанавий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. 

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги шерикликнинг асосий йўналиши этиб белгиланди. Икки давлат раҳбарлари Туркманистон ҳамда Ўзбекистон улкан салоҳиятга эга экани ва ундан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи -Туркманистон билан Ўзбекистон муносабатлари тарихида янги саҳифани ва қардош -халқларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди. 

Туркманистонликлар Ўзбекистон халқининг буюк маданиятини ҳамда таниқли -намояндалари асарларини яхши билади ва ардоқлайди. Ҳар икки миллатнинг тарихий--маданий илдизларга эга бой мероси буюк шахслар номлари билан боғлиқдир. Зеро, уларнинг фаолияти бутун инсониятнинг бебаҳо қадриятига айланган.

Буюк шоир ҳамда мутафаккирлар Алишер Навоий ва Махтумқулининг ўлмас -ижодини қадрлаш икки халқ ўртасидаги ҳурматнинг ўзига хос рамзидир.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик доирасида 2016 йилда кўплаб маданий -тадбирлар ўтказилди. Тошкент ҳамда Бухорода ўтган Туркманистон маданияти кунлари бунга ёрқин мисол бўла олади. 2016 йилнинг сентябрь ойида Ашхободда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди. Туркманистон билан Ўзбекистоннинг гуманитар алоқалари янги мазмун-моҳият касб этмоқда.

Туркманистон ва Ўзбекистон туризмни ривожлантириш соҳасида ҳам улкан салоҳиятга эга. Мамлакатларимизнинг бой тарихий-маданий мероси, ноёб табиий объектларнинг кўплиги бунинг ёрқин тасдиғидир. 

Фурсатдан фойдаланиб, дўст Ўзбекистон халқини умумий байрамимиз бўлган Наврўз билан муборакбод этаман, тинчлик, фаровонлик ва бахт-саодат тилайман!

ЎзА мухбири 

Анвар САМАДОВ

суҳбатлашди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган