XS.UZ
Ҳар бир ҳужжат вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши 2017 — 2021 йилларда  қайта тикланувчи энергетикани  янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди Қадриятлар тараннум этилган фестиваль Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида Улкан таассуротлар, муросасиз беллашувлар, ёрқин натижалар Орият, ғурур ва шижоат баҳси Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига
  • 18 Март 2017

Акт мутахассислари учун чинакам рағбат

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 мартдаги «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қарорда Тошкент ахборот технологиялари университетида замонавий технологияларга асосланган илм-фан муҳитини яратиш, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, ёш олимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг истиқболли илмий тадқиқотларини амалга татбиқ этиш орқали мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳалари учун АКТ соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича минтақамиздаги етакчи таълим муассасаси ҳисобланган Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд, Фарғона, Қарши, Урганч, Нукус филиаллари ташкил қилинган. Университет ҳамда унинг филиалларида ўн мингдан зиёд талабалар компьютер ва дастурий инжиниринг, почта алоқаси, телекоммуникация ва телевизион технологиялар йўналишларида таҳсил олмоқда.

2017/2018 ўқув йилларида университетда улуғ аллома Муҳаммад ал-Хоразмийнинг номини абадийлаштириш ҳамда унинг меросини ўрганиш билан боғлиқ йирик тадбирлар амалга оширилади.

Мамлакатимизнинг етакчи олимлари иштирокида республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий анжуманлар, олий таълим муассасалари талабалари, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар билан илмий учрашувлар ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш белгиланган. 2018 йилда аллома таваллудининг 1235 йиллигини кенг нишонлаш юзасидан илмий-амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Иқтидорли талабалар учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендиянинг жорий этилиши, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида АКТ соҳасида, шу жумладан, дастурий маҳсулотларни яратиш борасида танлов ва олимпиадаларнинг ўтказилиши бўлажак АКТ мутахассислари учун чинакам рағбатдир.

Университетда замонавий технологияларга асосланган илм-фаннинг янги қирраларини тадқиқ этишга мўлжалланган янги ўқув ва илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этилади. Математик моделлаштириш, алгоритмлаш ва криптология соҳаларида, компьютер ва дастурий инжиниринг, телекоммуникация ва телевизион технологиялари, ахборот хавфсизлиги йўналишларида замонавий ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш, уларнинг мультимедиали авлодларини яратиш ҳамда талабалар, олимлар ва педагогларнинг ушбу ўқув адабиётларидан эркин фойдаланишлари учун уларни электрон ресурсларга жойлаштириш чоралари амалга оширилади.

Университет қошида ташкил этиладиган Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси маблағлари ўқув дарсликлар ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия харажатларини қоплаш, «Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари» номли илмий журнал нашр этилишини молиявий қўллаб-қувватлаш, илмий ва ўқув лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш, иқтидорли талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ёш илмий ходимларини етакчи хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, университетда дарс бериш ва Марказда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали хорижий мутахассислар ва олимларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.

Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг филиаллари олдида ёш мутахассисларни илмий тадқиқот фаолиятга жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, зарур шароитларни яратиб бериш орқали университет фаолиятини такомиллаштириш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар турибди. Бу вазифаларнинг амалга оширилиши ижтимоий-иқтисодий соҳалар фаолиятини юқори технологиялар ёрдамида автоматлаштириш, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг марказлашувига эришиш, дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодиёт соҳаларига татбиқ этилаётган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ҳимоялашга хизмат қилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Юнусходжаев сўзга чиқди.

Б. БОЗОРОВ,

ЎзА мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган