XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 18 Март 2017

Баҳорий таомлар — қувват манбаи

Ҳар бир гўшанинг ўзига хос анъаналари, урф-одат ва миллий таомлари бор. Кўклам сепини ёйган шу кунларда бу сингари қадриятларимиз бутун бўй-басти билан намоён бўлмоқда. Айниқса, пазандаларимиз ушбу фаслни ўзгача меҳр билан кутиб олишаяпти. Дошқозонларда сумалагу ҳалим пишаяпти, кўксомсалар тайёрланиб, палов сайиллари  уюштирилмоқда. Зеро, Наврўзни уларсиз тасаввур этиш мушкул.

— Ҳалим сабр-қаноат билан тайёрланадиган таом, — дейди Бухоро туманидаги  Чилтаноб қишлоғида яшовчи меҳнат фахрийси Ҳасан Ҳамдамов. — Танишларимга “Бу таомни емабсиз, дунёга келмабсиз”, деб ҳазиллашиб ҳам қўяман. Бизда ушбу жуда тўйимли, мазали овқатни ҳалиса дейишади. У фақат мис қозонда пиширилади. Сабаби шундаки, бундай қозон иссиқликни ўзида яхши сақлайди, овқат тагига олмайди, таом ачимайди.

Ҳасан ака ҳалимни қунт билан пиширади. Даставвал суякли гўштни сувда қайнатади. Кўпигини олиб туради. Гўшт пишгач ундан суяк ажралади. Табиийки, суяк қозондан олинади. Одатда, ёрманинг ҳар килосига тенгма-тенг тарзда бир килодан гўшт солинади. Бу жараёнда қозонни тинмай кавлаб туриш талаб этилади. Дейлик, масаллиқ қозонга кеч соат олтида солинган бўлса, уни то тунги соат 12 га қадар кавлаб туриш зарур. Бу гўштнинг ҳил-ҳил пишишига ва ёрма билан батамом қўшилиб кетишига, таомнинг мазали бўлишига олиб келади. Шундан сўнг қозон қопқоғи ёпилади. Устидан бўз, кўрпа ва яна бўз тўшалади. Кейин “кўмилади”. Бошқача айтганда, димлаб қўйилади. Шу жараёнда олов устига озроқ қум сепиб, чўғни пасайтиришни ҳам унутмаслик даркор. Орадан камида беш-олти соат ўтгач, қозон усти очилади ва овқат ярим соат давомида аралаштирилади. Қайласи эса алоҳида қозонда пишириб қўйилади. Бунинг учун сув, нўхат, суяк илиги, қорамол ёғи керак бўлади.

— Бизда Наврўз сайли “софи ош”сиз татимайди, — дейди Бухоро шаҳридаги “Чинор” чойхонаси бош ошпази, кўплаб танловлар совриндори  Жаҳонгир Атоев. — Одатдаги ошдан фарқли тарзда бу турдаги паловда гуруч буғлатиб пиширилади. Мен “софи ош” тайёрлаётганимда унга солинадиган гўшт шўрвасининг мазали бўлишига эътибор қаратаман. Майизни эса илиқ сувга солиб, уни айлана шаклга келтираман. Зарчува ва бошқа доривор гиёҳлардан ўринли фойдаланишга ҳаракат қиламан. “Софи ош” ҳам фақат мис қозонда пиширилади.

— Баҳорнинг илигузилди кунларида ҳалиса, “софи ош”, турли резавор кўкатлардан тайёрланган таомларнинг инсон саломатлиги учун фойдаси бениҳоя катта, — дейди Бухоро давлат тиббиёт институти кафедра мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Фармон Нурбоев. — Негаки, бундай пайтда киши организми витаминга эҳтиёжманд бўлади. Бинобарин, “софи ош”, ҳалиса истеъмол қилиш фойдадан холи эмас. Гап шундаки, “софи ош”нинг калорияси юқори,  тез ҳазм бўлади. У парҳез таом саналади. Ибн Сино камқувватли беморларга шу овқатни буюргани бежиз эмас. Ҳалисанинг ҳам -инсон организмига ижобий таъсир этувчи хусусиятлари кўп. Бошқа овқатларнинг 40 — 45 фоизи организмга сўрилса, ҳалисада бу кўрсаткич 70 — 85 фоизни ташкил этади. Қолаверса, узоқ қайнатилиши натижасида гўшт суягидаги кальций, фосфор каби фойдали моддалар овқатга сингиб кетади. Бу, айниқса, беморлар учун малҳамдир.

Эътиборли томони шундаки, бу каби баҳорий таомларни нафақат халқ сайилларида, балки аҳоли хонадонларида ҳам тайёрлаш  яхши анъанага айланган. Савобталаб инсонлар ҳалиса пишириб, уни қўни-қўшнилар, маҳалладошларга тарқатишади, бу тансиқ таомдан беморлар, ногиронларни баҳраманд этишади. Шу тариқа барчанинг кўнглига Наврўз, баҳор қувончи улашилади. Меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланади.

 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+