XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 17 Март 2017

Сума Чакрабарти: ҳаракатлар стратегияси – Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишлари

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти мамлакатимизни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида қуйидагиларни баён қилди:

— Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси билан танишганимиздан хурсандмиз. Ушбу стратегия ҳар томонлама пухта ўйлаб ишлаб чиқилган ва жуда истиқболли. Унда белгиланган чора-тадбирлар халқ билан муҳокама қилингани, мутахассисларнинг фикр ва таклифлари инобатга олингани эътиборга молик. Бу Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидан кўзланган мақсадни ифодаловчи ёрқин мисоллардан биридир.

Мазкур Ҳаракатлар стратегиясининг барча йўналиши банкимиз бизнес моделига мос келади. Уни амалга оширишда иштирок этишдан мамнунмиз.

Ўзбекистон билан алоқаларимизнинг янги босқичи бошланганини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Турли даражадаги мулоқотларда, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ҳамкорлигимизнинг ўзаро манфаатли ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдик. Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш банкимиз фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор. Бу борада қатор лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз. 

Банк-молия соҳасини такомиллаштириш бўйича консультатив хизмат кўрсатиш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш ишларига ҳисса қўшиш ниятидамиз.

Инфратузилма, коммунал, агросаноат, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳам қатор ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳалар мўлжалланмоқда. 

Ушбу соҳаларни қамраб олган қўшма Ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади. Унинг амалга оширилиши ўзаро алоқаларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

ЎзА мухбири А. САМАДОВ

ёзиб олди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган