XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 17 Март 2017

Ҳуқуқий тарғибот — осойишталик омили

Кеча юртимизнинг барча ҳудудида “Пайшанба —  жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан навбатдаги учрашув ҳамда профилактика тадбирлари ўтказилди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ана шундай тадбирларда жойларда ижтимоий-маънавий барқарорликни сақлаш, жамият учун зарарли бўлган иллатлар ва уларнинг салбий оқибатлари атрофлича таҳлил қилиниб, бундай ҳолатларга барҳам бериш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди. Айни чоғда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўқишга бўлган муносабатини тубдан яхшилаш, бу борада ота-она, ўқув муассасаси ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ана шундай тадбирлардан бири Юнусобод туманидаги Беғубор маҳалласида ўтказилди. Маҳалла аҳли, кенг жамоатчилик жалб қилинган ушбу тадбирда асосий эътибор хонадонларда осойишталикни сақлаш, жумладан, инсонлар ҳаёти ҳамда мол-мулкига катта талафот етказувчи ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш, огоҳлик ва ҳушёрлик ҳар бир кишининг муҳим вазифаси экани хусусида атрофлича сўз юритилди. 

— Ҳар пайшанба куни ташкиллаштирилаётган бундай кенг қамровдаги профилактика тадбирлари ўз самарасини кўрсата бошлади, — дейди Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи  ўринбосари ўафур Қирғизбоев. — Масалан, ҳар ҳафта умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларида ўтказилаётган “Давомат” тадбирлари таълим масканлари жа-моаси ва ота-оналарда масъулиятни оширишга туртки бермоқда. 

Самарқанд вилоятида профилактика куни доирасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар келиб чиқишининг сабаблари, бунга имкон яратган шарт-шароитни аҳолига етказиш, муҳокама қилиш, умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг мажбурийлигини тушунтириш мақсадида маҳалла ҳамда таълим муассасаси, корхона ва ташкилотларда учрашув ҳамда давра суҳбатлари уюштирилди.

Бундай тадбирларга ота-оналар, маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан банд бўлмаганлар, узоқ муддатга хорижга чиқиб кетиб, яшаш манзилига қайтиб келган фуқаролар, профилактик ҳисобда турган ва жиноят содир этишга  мойил шахслар таклиф қилингани, айниқса, фойдали бўлди. 

Кун давомида давомат тадбирлари ҳам ўтказилди. Натижада касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг дарсларга -сабабсиз қатнашмаётган 80 нафар ўқувчисига тегишли чоралар белгиланди. 

Тошкент вилоятида профилактика куни давомида маҳалла, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида учрашув ҳамда мулоқотлар ташкил этилиб, уларга 40 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари, хусусан, ёшлар жалб қилинди. Жойларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари томонидан сайёр қабуллар ташкиллаштирилиб, мавжуд муаммоларга жойида ечим топилди. 

— Дастлабки ижобий натижалар ҳам кўзга ташланмоқда, — дейди вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Бахтиёр Иброҳимов. —  Жумладан, босқинчилик, қотиллик, безорилик жиноятлари, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг сезиларли камайишига эришилди. Лекин бу хотиржам бўлишимизга асос бўла олмайди. Негаки, ҳудудда жиноятчилик даражасини йил якунига қадар 30 фоиз камайтиришга эришишни мақсад қилганмиз. 

“Пайшанба — жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” тадбирлари республикамиз ҳудудларида юқори савияда, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларининг фаоллигида бўлиб ўтди.

«Халқ сўзи» мухбирлари 

хабарлари асосида тайёрланди.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган