XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 16 Март 2017

Замонавий бизнес таълим — иқтисодий юксалиш гарови

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Замонавий бизнес таълим талабларини жорий этиш амалиёти: муаммолар ва истиқболдаги вазифалар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда парламент аъзолари, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, уюшмалар, идоралар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари, олимлар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари иқтисодиётимиз ривожида тутган ўрни, ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси билан тараққиётимизнинг локомотивига айланди. Хусусий секторни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган ҳуқуқий механизм доирасида олиб борилаётган комплекс чора-тадбирлар жамиятда омилкорлик кайфияти қарор топиб, ишбилармонлик салоҳиятининг юксалишида ҳал қилувчи восита бўлмоқда.

Ҳозирги пайтда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари умумий ҳажмининг 45 фоизи, бозор хизматларининг деярли барчаси, маҳсулот экспортининг 28,6 фоизи, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганларнинг 78,1 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келади.

Тадбирда ана шулар хусусида сўз юритилиб, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хусусий мулкнинг ҳуқуқ ҳамда кафолатларини ишончли муҳофаза этишни таъминлаш, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган принципни амалга ошириш, мамлакатда ҳар томонлама қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш масалалари назарда тутилгани таъкидланди.

Барча соҳа, хусусан, бизнес ривожи ҳам иқтисодиёт қонунларини, айни йўналишдаги назарияни чуқур биладиган, меҳнат бозорининг ҳозирги замон эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлашни тақозо қилади. Шу маънода, замонавий бизнес таълимни изчил ривожлантириш, соҳага инновацион ёндашувларни татбиқ этиш ҳаётий заруратдир.

Тадбир иштирокчилари олий ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва нодавлат таълим муассасалари ҳамкорлигида бизнес-тузилмалар учун кадрлар тайёрлаш юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар. Уларнинг фикрича, бизнес таълимда ҳозирги кунда катта ёшдаги тингловчиларни ўқитиш борасида амалий тажрибага эга ўқитувчилар етишмайди, нодавлат таълим муассасаларида аксарият ҳолларда ўқитувчиларнинг доимий штати йўлга қўйилмаган ҳамда бизнес-мураббийларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларни сертификациялаш тизими мавжуд эмас.

Нодавлат таълим муассасаларига бизнес таълим соҳасида фаолият юритиш учун лицензия бериш бўйича тартиб-таомилларни соддалаштириш, бунинг учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда мазмунини аниқ белгилаш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда кадрлар тайёрлаш миллий стандартларига, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш талабларига, бизнес таълимни ташкил этишда фойдаланиладиган ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритиш тавсия қилинди. Ўқув муассасаларининг бизнес тузилмалар билан алоқаларини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда сабоқ берадиган ўқитувчи ва амалиётчи мутахассислар меҳнатини моддий рағбатлантириш, шунингдек, ўқитиш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол кўллаш чораларини кўриш масалалари ҳам қизғин муҳокама этилди.

Фарида МАҲКАМОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+